Жамият

Тошкентда 6-синф ўқувчиси вафот этди
7 октябр 2023, 13:13

Тошкентда 6-синф ўқувчиси вафот этди

Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси вақтида кўкрак қафасига копток тегиб, ҳушини йўқотди. Ўқувчи шифохонага олиб борилганига қарамай, вафот этди.

«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчилари вакили сотуви тўхтатилган бошқа дориларнинг сотилишига рухсат сўрамоқда
7 октябр 2023, 12:58 1

«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчилари вакили сотуви тўхтатилган бошқа дориларнинг сотилишига рухсат сўрамоқда

«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги вакили — Quramax Medical МЧЖ сотуви 9 ой олдин тўхтатилган бошқа дорилар сотилишига рухсат сўрамоқда. Адвокат ҳозирда 50 турдан ортиқ, қиймати 28 млрд сўмлик шундай дорилар борлиги ва уларнинг сифатсизлигини тасдиқловчи факт йўқлигини билдирди.

Истанбулдан Тошкентга келаётган самолётда сигарет чеккан йўловчи қидирувда бўлиб чиқди
7 октябр 2023, 11:41

Истанбулдан Тошкентга келаётган самолётда сигарет чеккан йўловчи қидирувда бўлиб чиқди

Истанбул-Тошкент йўналишидаги самолёт йўловчиси Жиноят кодексининг 276-моддаси бўйича қидирувга берилгани маълум бўлди. Бу унга нисбатан бортда сигарет чеккани учун жарима расмийлаштирилаётган вақтда аниқланди. Эркак қўлга олинди.

Масс-медиа фонди блогернинг журналистга қилган таҳдидларини номақбул деб атади
7 октябр 2023, 10:15

Масс-медиа фонди блогернинг журналистга қилган таҳдидларини номақбул деб атади

Repost.uz нашри ўз ходими Виолетта Мустафина блогер Амирхон Шамсиддиновнинг итни тепмоқчи бўлган видеосини эълон қилганидан сўнг ундан таҳдидлар олгани ҳақида хабар берди. Масс-медиа фонди блогернинг таҳдид ва ҳақоратларини «мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган» деб атади.

Нима тайёрлаймиз: Қатлама хамирдан пишириқлар (Слойкалар)
7 октябр 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Қатлама хамирдан пишириқлар (Слойкалар)

«Олма» қатламачалари, товуқ ва пишлоқли ёки шоколад пастали слойка, нок ҳамда бананли қатламачалар — Zira.uz қатлама хамир ва турли маҳсулотлардан фойдаланиб, ширин ва мазали пишириқларни тайёрлаш рецептлари билан бўлишади.

Ўзбекистон Экопартияси Ботаника боғини Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказмасликка чақирди
6 октябр 2023, 23:21

Ўзбекистон Экопартияси Ботаника боғини Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказмасликка чақирди

Ботаника боғини Ўзбекистон ҳукуматининг истироҳат боғларини бошқариш тўғрисидаги қарори лойиҳасидан чиқариш ва унга миллий боғ мақоми берилиши керак, дея маълум қилди Экопартия. Аввалроқ Ботаника боғини Фанлар академиясидан ҳокимлик тасарруфига ўтказиш режаларидан хавотир билдирилган эди.

6 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 октябр 2023, 22:38

6 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви, Россиядан Ўзбекистонга 7 октябрдан газ етказиб бериш бошланиши, «Москва-Тошкент» рейси бортида вафот этган йўловчи, Yandex.Go`дан рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлашни талаб қилган Солиқ қўмитаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкент вилоятида фургондан қарийб 20 кг героин аниқланди
6 октябр 2023, 21:44

Тошкент вилоятида фургондан қарийб 20 кг героин аниқланди

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги «Яллама» назорат-ўтказиш пунктида Тожикистон давлат рақамига эга фургондан қарийб 20 кг героин аниқланди.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга борса бўлади?
6 октябр 2023, 21:00

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга борса бўлади?

Бешта кинопремьера, кўргазмалар, концертлар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, ҳакатонлар, зиёфатлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

«Москва-Тошкент» рейси бортида йўловчи вафот этди
6 октябр 2023, 19:39

«Москва-Тошкент» рейси бортида йўловчи вафот этди

Москвадан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways самолёти йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Урганчга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Эркак бортда вафот этди.

Тест: Сиз учун Тошкентдаги қайси турар-жой мажмуасида яшаш қулайроқ?
6 октябр 2023, 17:00

Тест: Сиз учун Тошкентдаги қайси турар-жой мажмуасида яшаш қулайроқ?

NRG вакиллари қайси турар-жой мажмуаси сизга мос келишини аниқлаш учун 6 та савол тайёрлашди. Охирида эса ўз турар-жойни ўзгартиришга қатъий қарор қилганлар учун совға бор.

️Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари кенгашларига ҳисобот беради
6 октябр 2023, 15:58

️Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари кенгашларига ҳисобот беради

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ҳар олти ойда маҳаллий кенгашларда, марказий ва оилавий поликлиникалар бош шифокорлари эса маҳаллаларда ҳисобот бериб боради.

Маданият вазирлиги мукофотланган санъаткорлар ҳақида веб-сайт яратиш учун қарийб ярим млрд сўм сарфлайди
6 октябр 2023, 15:49 1

Маданият вазирлиги мукофотланган санъаткорлар ҳақида веб-сайт яратиш учун қарийб ярим млрд сўм сарфлайди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков давлат мукофоти олган санъаткорлар ҳақидаги портал учун қарийб 500 млн сўм ажратиш ҳақида буйруқ имзолади. Унга дастлаб 10 нафар санъаткорнинг маълумоти киритилади. Май ойида маданият марказлари веб-сайтини яратиш учун 530 млн сўм ажратилган, лекин сайт ишламаяпти.

Тошкент туманида 85 туп қимматбаҳо навли ноёб ёнғоқ дарахти кесиб ташлангани аниқланди
6 октябр 2023, 12:35

Тошкент туманида 85 туп қимматбаҳо навли ноёб ёнғоқ дарахти кесиб ташлангани аниқланди

Тошкент туманидаги манзарали боғдорчилик ва ўрмон илмий-тажриба хўжалиги ҳудудидаги 85 туп қимматбаҳо навли ноёб ёнғоқ дарахтлари кесиб ташлангани, дарахтларнинг 103 тупи эса масъулиятсизлик сабаб қуриб қолишига олиб келингани аниқланди.

Тошкент ва Фарғона вилоятларида 4 туп чинор кесиб кетилди
6 октябр 2023, 12:22

Тошкент ва Фарғона вилоятларида 4 туп чинор кесиб кетилди

Тошкент вилоятида 3 туп ўсиб турган чинор кесиб кетилди. Оқибатда табиатга 148,7 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Фарғона шаҳрида эса 1 туп кўп йиллик чинор кесиб ташланган. Ҳуқуқбузарларни ва зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади
6 октябр 2023, 11:21

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб ўтгач, шанба куни кундузи нам ҳаво массаси Ўзбекистондан чекина бошлайди ва республика бўйича яна ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади. Якшанба куни ҳарорат +22…+27 даражани ташкил этади. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Наманганда оҳак цехи 7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
6 октябр 2023, 11:15

Наманганда оҳак цехи 7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Наманган шаҳрида оҳак цехи 7 млрд 56 млн сўм сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳажмдаги газ 23 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил этади.

Ўзбекистонда чанг бўронларига сабаб бўлувчи ташқи ва ички омиллар маълум қилинди
6 октябр 2023, 10:53

Ўзбекистонда чанг бўронларига сабаб бўлувчи ташқи ва ички омиллар маълум қилинди

Ўзбекистон ҳудудида содир бўлувчи чанг бўронларига сабабчи ташқи ва ички омиллар ҳақида маълумот берилди. Ички омиллар қаторида қурилиш майдонлари сонининг ортиши ва улардан чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилиши келтирилди.

Тошкентда фуқароларни 46 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди
6 октябр 2023, 10:49 1

Тошкентда фуқароларни 46 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

ДХХ, ИИВ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкентда фуқароларни 46 минг доллар эвазига АҚШга, 1200 долларга эса Кореяга юбормоқчи бўлган шахсларни қўлга олди.

Тошкентнинг 4 та туманидаги айрим ҳудудларда газ вақтинча ўчирилади
6 октябр 2023, 09:49

Тошкентнинг 4 та туманидаги айрим ҳудудларда газ вақтинча ўчирилади

6 октябрь куни Бектемир, Юнусобод, Сергели, Яккасарой туманларидаги айрим маҳалла ва кўчаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг