Тошкент шаҳридаги Яккасарой, Миробод, Бектемир туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади, дея хабар қилди «Ҳудудгаз Пойтахт».

Қайд этилишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 25 октябрь куни газ таъминоти тўхтатилади.

Миробод туманида 10:00 дан 18:00 гача:

  • «Янги Миробод» маҳалласи;
  • «Байналминал» маҳалласи;
  • Улгуржи истеъмолчилар — 34 та.

Яккасарой туманида 10:00 дан 18:00 гача:

  • А.Қаҳҳор маҳалласи;
  • «Дамариқ» маҳалласи;
  • Бобур маҳалласи;
  • Улгуржи истеъмолчилар — 58 та.

Бектемир туманида 10:00 дан 17:00 гача:

  • «Устозлар» маҳалласи;
  • «Забардаст» маҳалласи;
  • Улгуржи истеъмолчилар — 25 та.

«Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ ноқулайликлар учун узр сўрайди.