Жамият

Ўзбекистонлик ўқувчилар робототехника бўйича ЖЧда бронза медалини олди
16 октябр 2023, 09:31

Ўзбекистонлик ўқувчилар робототехника бўйича ЖЧда бронза медалини олди

Сингапурда ўтган First Global Challenge робототехника чемпионатида ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари бронза медалини қўлга киритди.

Исроилдаги ОТМда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди
15 октябр 2023, 20:33

Исроилдаги ОТМда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди

Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди. Улар ўқишни онлайн давом эттиришади.

Қашқадарёда 60 тонна чигити тўхтатиб қолинган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди
14 октябр 2023, 14:20

Қашқадарёда 60 тонна чигити тўхтатиб қолинган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди

«Газета.uz» эътибор қаратган Қашқадарёдан 60 тонна чигит олиб чиқишда тақиққа учраган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди. Бу ҳақда Бизнес омбудсман маълум қилди. Аввалроқ депутатлар шу масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ва ИИВга сўров юборганди.

Блогер Олимжон Ҳайдаровнинг иши судга оширилиб, унга янги айбловлар қўйилди
14 октябр 2023, 12:39

Блогер Олимжон Ҳайдаровнинг иши судга оширилиб, унга янги айбловлар қўйилди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари июль ойи охирида товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган блогер Олимжон Ҳайдаров устидан терговни якунлаб, ишни судга юборган. Унга туҳмат ва ҳақорат каби янги айбловлари қўйилган.

Spark ҳайдовчиси Тошкентда Ҳиндистоннинг уч нафар фуқаросини уриб юборди
14 октябр 2023, 11:26

Spark ҳайдовчиси Тошкентда Ҳиндистоннинг уч нафар фуқаросини уриб юборди

Тошкентдаги пиёдалар ўтиш жойида 18 ёшли Spark ҳайдовчиси Ҳиндистоннинг уч нафар фуқаросини уриб юборди. Пиёдалар турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.

Нима тайёрлаймиз: Пицца
14 октябр 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Пицца

Сосиска ва пишлоқли ёки помидор ва мол гўштидан қилинган ветчинали пицца, ёпиқ «Салзоне», «Сезар», «Маргарита» ҳамда «Пепперони» ва бошқалар — ZIra.uz мазали пицца тайёрлаш рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Депутатлар «чигит иши» юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва ИИВга сўров юборди
14 октябр 2023, 09:42

Депутатлар «чигит иши» юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва ИИВга сўров юборди

Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учрагани ҳақида ёзгандик. Ҳолат юзасидан ЎзЛиДеП депутатлари Тўлқинжон Каримов ва Батирбек Тўразода Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ички ишлар вазирлигига депутатлик сўрови юборди.

Тошкентда Spark ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида кекса аёлни уриб юборди
13 октябр 2023, 23:59

Тошкентда Spark ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида кекса аёлни уриб юборди

Тошкентнинг Юнусобод туманида Spark ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида 70 ёшли аёлни уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоятида бир эркак балиқ ови вақтида чўкиб кетди
13 октябр 2023, 22:32

Қашқадарё вилоятида бир эркак балиқ ови вақтида чўкиб кетди

Қашқадарёнинг Миришкор туманида бир эркак балиқ овлаш вақтида чўкиб кетди. Унинг жасади Сечанкўл сунъий сув омборидан топилган. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Фото: Тошкентга куз келди
13 октябр 2023, 22:22

Фото: Тошкентга куз келди

Пойтахтда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, +10 даражагача тушди. 13 октябрга ўтар кечаси ёмғир ёғиб, кундузи томчилаб турди. Салқин тушиши билан ҳақиқий куз кириб келганини ҳис қилиш мумкин. Тошкентнинг кузги кўчалари — «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин объективида.

13 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
13 октябр 2023, 22:18

13 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Бишкекдаги МДҲ саммитида қатнашган Шавкат Мирзиёев, тоғларда ёғган қор, метрода ўзини рельсга ташлаган талаба қиз, яна автобус билан тўқнашув, Ўзбекистон конларида қудуқларни бурғилашда кўмаклашувчи Россия компанияси, болаларни ҳимояловчи қонун лойиҳаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?
13 октябр 2023, 21:00

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?

Саккизта кинопремьера, Welcome to Dreamsland кўргазмаси, Миршакар Файзуллоев шоуси, «Браво» концерти, театрлардаги спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Тошкент метросида талаба қиз ўзини рельс устига ташлади
13 октябр 2023, 19:17

Тошкент метросида талаба қиз ўзини рельс устига ташлади

«Алишер Навоий» метро бекатида пойтахтдаги ОТМлардан бирида ўқийдиган 18 ёшли талаба қиз поезд яқинлашиб келаётган вақтда ўзини рельс устига ташлади. Машинист поездни тўхтата олди, ИИО ходимлари қизни платформа устига олиб чиқишди. Қиз жароҳат олмади.

Тошкентда Lenovo Day йирик саноат тадбири бўлиб ўтди
13 октябр 2023, 17:00

Тошкентда Lenovo Day йирик саноат тадбири бўлиб ўтди

Lenovo Day Tashkent саноат форумида IDC, Intel ҳамда Veeam компаниялари вакиллари иштирок этиб, Марказий Осиёдаги IT-бозорининг тенденциялари ва мавжуд муаммоларинини муҳокама қилдилар.

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
13 октябр 2023, 15:46

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Зўравон ота-онадан фарзандини олиб қўйиш, болага ҳимоя ордери бериш ва индивидуал ҳимоя режасини ишлаб чиқиш, таълим муассасаларида болалар ўртасида зўрлик қилиш ва камситишга йўл қўймаслик — Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоялаш учун қандай чоралар кўриш таклиф этиляпти? «Газета.uz» шарҳи.

Тошкентда аёл фарзандини калтаклади
13 октябр 2023, 14:31

Тошкентда аёл фарзандини калтаклади

Миробод туманида аёл фарзандига қўпол муносабатда бўлиб, уни калтаклади. Аёл ўша вақтда яқинларидан нохуш хабар эшитиб, асабий ҳолатда бўлганини айтди. Туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланди.

Тошкентда яна автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
13 октябр 2023, 12:44

Тошкентда яна автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юнусобод туманида 82-сонли йўловчи автобуси Nexia-3 билан тўқнашиб, хавфсизлик оролчасига чиқиб кетди. «Тошшаҳартрансхизмат» ЙТҲ асосий йўлдан автобус йўлига ўтиб кетган енгил автомобилнинг хатоси туфайли содир бўлганини маълум қилди. Жароҳатланганлар йўқ.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда Александр Лукашенко билан учрашди
13 октябр 2023, 12:40

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда Александр Лукашенко билан учрашди

Жума куни Ўзбекистон президенти МДҲ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрига етиб борди. Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан музокара ўтказди. Улар савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади
13 октябр 2023, 11:33

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Эрталаб ҳарорат +3 даражагача пасаяди, якшанба куни кундузи +20 даражагача исийди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ўзбекистонда 1,5 мингдан ортиқ бола зўравонликка учраш хавфи остида қолмоқда
13 октябр 2023, 11:20

Ўзбекистонда 1,5 мингдан ортиқ бола зўравонликка учраш хавфи остида қолмоқда

Ўзбекистонда Меҳрибонлик ва «Мурувват» уйлари, тутинган оилаларда тарбияланаётган 1,5 мингдан ортиқ болага нисбатан зўравонлик содир этиш хавфи юқори ҳисобланади. Бундан ташқари, сўнгги 3 йилда 2072 нафар шахс ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, уларнинг 86 фоизи ота-оналик мажбуриятини бажармаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг