дайжест

Тошкентда велосипед ва мототранспортдан фойдаланишни қандай қилиб оммалаштириш режалаштирилмоқда?

Тошкентда велосипед ва мототранспорт воситаларини оммалаштириш мақсадида хавфсиз ва қулай йўл ҳамда йўлаклар қуриш, улар учун алоҳида светофорлар, белгилар ва ёритиш мосламаларини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Мототранспортларни харид қилиш учун нархининг 25 фоизигача субсидиялар берилиши ҳам мумкин.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Андижонга боради

Президент пайшанба куни Андижонга ташриф буюради. Давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиши режа қилинган.


дайжест

Ҳаво совиши сабаб газ «заправка»ларнинг иш графиги ўзгариши мумкин

Ўзбекистонда 16−18 февраль кунлари ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабаб АГТКШлар иш графигига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. «Ҳудудгазтаъминот» ҳайдовчилардан автомобилларни ёнилғи билан тўлдириб олишни сўради.


дайжест

Антикоррупция агентлиги 2023 йилда кимлардан ва қандай совғалар олганини эълон қилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари 2023 йилда хизмат сафарлари, халқаро ва расмий тадбирларда жами 33 млн сўмлик 26 та ҳадя олганини маълум қилди. Энг юқори қийматли совғалар Қатардаги давлат ташкилотлари томонидан берилган.


дайжест

Ўзбекистонда халқаро интернет тармоғидаги монополия ниҳоят тугатилиши мумкин

1 апрелгача провайдерларга халқаро интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш имкониятини тақдим этиш режа қилинмоқда. 2020 йилда бундай монополияни бекор қилиш мақсад қилинганди, аммо бу ҳалигача амалга ошмаган. Телекоммуникация сектори бўйича мустақил регулятор 1 сентябргача пайдо бўлиши мумкин.


дайжест

Экинларни совуқдан асраш учун нима қилиш керак?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатга совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши туфайли экин ҳамда ўсимликларни қисқа муддатли қаттиқ совуқдан асраш ва совуқ кунлардан беталафот ўтиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берди.


дайжест

Фарғонада дарахтларни кестирмоқчи бўлган аёл жанжал оқибатида вафот этди

Фарғона шаҳрида ер майдонидаги теракларни кестирмоқчи бўлган аёл ва ернинг собиқ эгаси ўртасида жанжал келиб чиқди. Оқибатда эркак тош билан уриши оқибатида аёл жароҳат олиб, шифохонада вафот этди. Эркак қамоққа олинди.


дайжест

Тошкентда 110 минг қути тамаки ёқиб юборилди

Янгиҳаёт туманидаги саноат зонасида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 110 минг қути тамаки маҳсулоти ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинди. Маълум қилинишича, 2023 йилда ушлаб қолинган ноқонуний тамакилар миқдори 2022 йилга нисбатан 3,5 баробарга ошган.


дайжест

Президент давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Давлат мулкини хусусийлаштириш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, давлат мулкини аукцион, танлов савдолари, музокарага оммавий таклиф қилиш, биржа ва бошқа йўл билан хусусийлаштириш мумкин. Хусусийлаштирилиши мумкин бўлган мулклар: кўчмас мулк объектлари, давлат улушлари, ДУК ва давлат муассасаларидир.


дайжест

Элликқалъа туманига янги ҳоким тайинланди

Валижан Ниязимбетов Элликқалъа туманига ҳоким этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у Тўрткўл тумани ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.


дайжест

Пора билан қўлга тушган судья ва прокурорлар кўриб чиққан барча масалалар қайта кўрилиши шарт — Одилжон Тожиев

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, депутат Одилжон Тожиев пора билан қўлга тушган суд раиси ва прокурорларнинг кўриб чиққан барча материаллари кўтарилиб, қайта кўриб чиқилиши шарт эканини таъкидлади. Сўнгги вақтларда бундай шахслар пора билан қўлга олинаётгани хабар қилинмоқда.


дайжест

Пиёз нархи ошиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатга кириб келадиган совуқ ҳаво оқими пиёз нархи кўтарилишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.


дайжест

Белгородга ракета ҳужуми уюштирилди, беш киши ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород шаҳрига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди. Россия Мудофаа вазирлиги ҳудудда Украина томонидан отилган 14 та ракета тутиб қолинганини маълум қилди.


дайжест

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

16−22 февраль кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари, хусусан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманларида қор кўчкиси бўлиши хавфи эълон қилинди.


дайжест

Газ ва электр тарифлари «ислоҳоти», инфратузилма модернизацияси. Энергетика хавфсизлиги учун нималар таклиф қилинмоқда?

Президент энергетик хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари билан танишди. Жумладан, 1 апрелдан газ ва электр энергияси тарифларини ислоҳ қилиш ва ижтимоий нормаларни жорий этиш, 49 млрд долларлик электр энергиясини харид қилиш бўйича келишувларни қайта расмийлаштириш ва бошқалар режалаштирилган.


дайжест

Ўзбекистон демократия рейтингида 148-ўринни эгаллади

Ўзбекистон EIU`нинг глобал демократия рейтингида 167 мамлакат ичида 148-ўринни эгаллади (Хитой билан бир хил). Мамлакатда бир неча йилдан бери демократия билан боғлиқ вазият 10 дан 2,12 балл сифатида баҳоланмоқда. МОдаги бошқа давлатлар каби Ўзбекистон ҳам авторитар тузумлар гуруҳида қолмоқда.