15 февраль куни Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги саноат зонасида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 110 минг қути тамаки маҳсулотини йўқ қилиш тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси «Газета.uz»га хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 июлдаги «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги 200-сонли қарорига мувофиқ тамаки маҳсулотлари мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши белгиланган.

Маълум қилинишича, қўмитанинг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сирдарё вилоятидаги яшаш хонадонларининг бирида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 108 138 қути тамаки маҳсулоти борлиги аниқланган.

Тамаки ёқиш жараёнидан сўз журналистлар билан ўтказилган брифингда ўтган даврда 2 млн қутидан ортиқ тамаки маҳсулотлари кенг жамоатчилик иштирокида йўқ қилингани ҳақида маълуот берилди.

Божхона органлари томонидан 2023 йилда 291 та ҳолатда қиймати 92,2 млрд сўмлик 5,7 млн қути, 2024 йилда эса 56 та ҳолатда қиймати 14 млрд сўмлик 528 740 қути тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Шу билан бирга, брифингда 2023 йилда ушлаб қолинган ноқонуний тамаки маҳсулотларинг миқдори 2022 йилга нисбатан 3,5 баробарга ошгани таъкидланди.

«Газета.uz» 2023 йил июль ойида 228 минг қутидан ортиқ тамаки ёқиб юборилгани бўйича фоторепортаж тайёрлаганди.