Ниязимбетов Валижан Батирбаевич Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманига ҳоким этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати.

Валижан Ниязимбетов фаолияти давомида Элликқаъла тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган.

У тайинловга қадар Тўрткўл тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш бўйича масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ниязимбетов мазкур лавозимда 2018 йил май ойидан буён ишлаб келаётган Сейдамат Авезов ўрнини эгаллади.