15 февраль куни Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Президент саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиши режа қилинган. Шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифаларни белгилаб бериши кўзда тутилган.