Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2023 йилда хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан ходимлари қандай совғалар қабул қилгани ҳақида маълумот берди. Бу агентлик сайтида эълон қилинган Совғалар реестрида кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра, 1 йил ичида 33 млн 736 минг сўмлик 26 та совға агентликка ҳадя қилинган. Уларни ташкилот директори Акмал Бурхонов, раҳбар ўринбосарлари Умида Тухташева, Умед Мавлянов ва бошқа ходимлар қабул қилган.

Ҳадяларнинг аксарияти рамзий сувенир ва деворга осиладиган буюмлардир. Уларинг ичидан қиймати юқори бўлган совғалар Қатар расмийлари томонидан берилган. Хусусан, 4 млн 800 минг сўмлик қалъа шаклидаги сувенир ҳамда бошқа бир рангли сувенирни Қатар Коррупцияга қарши курашиш ва қонун устуворлиги маркази ҳамда Бош прокуратураси берган. Қатарнинг Давлат аудит бюроси совға қилган лаган эса 2 млн 400 минг сўмга баҳоланган. Мамлакатнинг Мамурий назорат ва шаффофлик идораси берган, Қатар ҳамда Ўзбекистон давлатлари байроғи акс эттирилган, металлдан ясалган кема шаклидаги сувенир 2,5 млн сўм туради. Уларнинг барчаси агентлик раҳбари Акмал Бурхоновга ҳадя қилинган.

Шунингдек, у Тожикистон давлат Молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлигидан 2 млн 800 минг сўмлик яшил оникс ваза қабул қилиб олган.

Берилган совғаларнинг рўйхати:

акмал бурхонов, антикоррупция агентлиги

акмал бурхонов, антикоррупция агентлиги

акмал бурхонов, антикоррупция агентлиги

Берилган ҳадяларнинг қийматини Совғалар реестрини юритиш давлат органининг хўжалик бўлинмаси савдо дўконлари, интернет ҳамда бошқа манбалар ва усуллар орқали ўрганиб чиққан ва унинг ўртача қийматини киритган.

Эслатиб ўтамиз, Антикоррупция агентлиги ташкилотга берилган совғаларнинг реестирини юритишни 2023 йилда бошлаб, апрель ойида 2023 йилгача агентлик олган ҳадяларнинг қийматини эълон қилганди.