16−22 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди, деб хабар берди Ўзгидромет.

Қор кўчкиси, хусусан, қуйидаги ҳудудларда содир бўлиши мумкин:

  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд ва Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Бахмал ва Зомин туманларида;
  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши ва Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё ва Узун туманларида;
  • Наманган вилояти: Поп туманида.

Ўзгидрометнинг хабар беришича, республикада 16 февраль, жума кунидан бошлаб ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда. 18−19 февраль кунларига келиб Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари −3…−8 даража, кундуз кунлари 0…-3 даражагача пасаяди. Шимолда 17−19 февраль кунлари ҳарорат кечалари −13…−16 даражагача, кундуз кунлари −5…−8 даражагача пасаяди.