Uzbekistan Airways Исроилга парвозларни давом эттиради — элчихона

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Тель-Авивга парвозларни давом эттирмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси.

Ўзбекистон президенти кузги дарахт экиш мавсумини эълон қилди

Ўзбекистонда 25 октябрдан 1 декабргача кузги дарахт экиш мавсуми доирасида 85 млн туп кўчат экиш режалаштирилмоқда. Президент бу борада аввал йўл қўйилган хатоларни такрорламаслик шарт эканини таъкидлади. У ободонлаштириш бўлимларини хусусий секторга ўтказиш бўйича тажриба ўтказишни маъқуллади.

Автомобилларга марказий вокзалларга кириш учун рухсат берилиши мумкин

Президент қарори билан Ўзбекистонда автомобилларнинг марказий вокзалларга киришига рухсат берилиш мумкин. Станциялар ҳудудида савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳам ташкил этилади.

Европарламент Ўзбекистонни Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралашга чақирди

Европарламент Ўзбекистон Россиянинг Украинага нисбатан ҳарбий ҳаракатини қораламаганидан афсусда эканини билдирди ва расмийларни шунга чақирди. Европа Иттифоқи органи, шунингдек, «Россия давлат компаниялари ва Ўзбекистон газ секторидан фойда кўрувчи инсайдерларга берилган имтиёзлардан» афсусда.

Тошкентда ЙТҲга сабабчи бўлган 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси фақат жарима билан қутилди

Рулда кетаётганини видеога олиб, светофорда Nexia-3 билан тўқнашган Equinox ҳайдовчиси ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги ва йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун атиги 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Суд Nexia-3 ҳайдовчисига ҳам гувоҳномаси йўқлиги учун худди шу миқдорда жарима солди.

Ўзбекистон ва Škoda ўртасида 30 та электропоезд бўйича шартнома имзоланди. Абдулла Арипов келишувни инқилобий деб атади

«Ўзбекистон темир йўллари» ва Škoda Group ўртасида 320 млн евролик 30 та электропоезд етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бош вазир Абдулла Арипов буни Ўзбекистон темир йўллари соҳаси учун инқилобий деб атади. Келгуси йилдан паст полли ҳаракат таркибларини ишлаб чиқариш бошланади. Фото.

Тошкент вилоятида аёл собиқ эри уни 5 соат давомида калтаклаганини айтмоқда

Зангиота туманида аёл собиқ эри уни 5 соат калтаклаб, шифохонага келтиргани, ҳолатга масъуллар эътибор қаратмаганини айтиб, мурожаат қилди. Видео тармоқларда тарқалгач, ҳокимликлар, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва ИИБ вакиллари аёл билан учрашиб, ҳолатни назоратга олди. Аёл пойтахтда даволанмоқда.

Нафақат зўравонлик қурбони, балки воқеага гувоҳ бўлган болалар билан ҳам ишлаш керак — прокурор Лайло Файзимуродова

Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонликнинг 78 фоизи бегоналар, 14 фоизи ота-оналари, қолгани қариндош ва танишлари томонидан содир этилмоқда. Прокурор Лайло Файзимуродованинг таъкидлашича, нафақат зўравонлик қурбони, балки воқеага гувоҳ бўлган ва руҳий жабрланган болалар билан ҳам ишлаш керак.

Ўзбекистон ис газига қарши кураш жамияти нега рўйхатдан ўтказилмаяпти?

«Ўзбекистон ис газига қарши кураш жамияти» уч йилдан ортиқ вақтдан бери ННТ сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича рад жавобини олиб келмоқда. «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов 12 та жавоб хатини ўрганиб чиқиб, ННТларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам тизимли эканини таъкидлади.

Чехия Ўзбекистоннинг фойдали қазилмаларига қизиқмоқда, эвазига уларни қазиб олиш технологияларини таклиф қилиши мумкин

Чехия Ўзбекистоннинг қазилма бойликларига қизиқмоқда, эвазига уларни қазиш ва қайта ишлаш технологиялари, шунингдек, сув ресурсларини бошқариш соҳасида таклиф бериши мумкин. Чех мудофаа саноати Ўзбекистон Қуролли кучларига Совет иттифоқи даври ҳарбий техникаларига муқобилларни таклиф қилишга тайёр.

Хитойдаги таэквондо гран-присида 5 ўзбекистонликнинг 4 нафари медаль олди

Хитойда Осиё ўйинларидан 2 кун ўтиб бошланган таэквондонинг WT йўналиши бўйича гран-при мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 3 та бронза медалга эга чиқди: Мадинабону Маннопова, Улуғбек Рашитов, Жасур Жайсунов учинчи, Никита Рафалович эса иккинчи ўринни олди.

Сентябрда электромобиллар савдоси пасайди

Ўзбекистонда сентябрь ойида электромобиллар савдоси камайди. Бозорда йил бошидан буён илк бор қисқариш кузатилди. Янги маҳаллий енгил автомобиллар савдоси ўсишда давом этмоқда.

Сурхондарёдаги айрим боғчаларда UNICEF дастури асосида кўп тилли гуруҳлар очилди

UNICEF Сурхондарёда болаларнинг кенгайтирилган ва инклюзив таълим олиши учун Термиз шаҳри, Термиз ва Музработ туманларидаги айрим боғчаларда кўп тилли гуруҳлар очди. Унга Европа Иттифоқи 1,6 млн евро молиявий ёрдам кўрсатди.

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида 800 млн евродан зиёд инвестиция ва савдо битимлари имзоланди

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Чехияга расмий ташрифи якунида 800 млн евродан зиёд инвестиция ва савдо шартномалари, шунингдек, реадмиссия ва транзит, дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш каби битимлар имзоланди.

Тошкентда ЙТҲга сабабчи бўлган 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси фақат жарима билан қутилди

Рулда кетаётганини видеога олиб, светофорда Nexia-3 билан тўқнашган Equinox ҳайдовчиси ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги ва йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун атиги 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Суд Nexia-3 ҳайдовчисига ҳам гувоҳномаси йўқлиги учун худди шу миқдорда жарима солди.

Автомобилларга марказий вокзалларга кириш учун рухсат берилиши мумкин

Президент қарори билан Ўзбекистонда автомобилларнинг марказий вокзалларга киришига рухсат берилиш мумкин. Станциялар ҳудудида савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳам ташкил этилади.

Тошкент шимолий вокзали фаолияти 16 октябрдан тикланади

Тошкент шимолий вокзали 16 октябрдан ўз фаолиятини тиклайди. У ердан «Аросиёб», «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» поездлари ва «Тошкент-Волгоград» поезди ҳаракатланади. 16 октябрдан Жанубий вокзалдан Хожикент, Гулистон, Ангрен, Ховост ва Бекободга поездлар жўнайди.

Камол Мухторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси бўлди

Президент администрациясида ишлаб келган Камол Мухторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили этиб тайинланди. Аввалги вакил Умид Шадиев Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланганди.