16 октябрь куни Тошкентдаги Шимолий (Марказий) вокзал ўз фаолиятини қайта бошлайди, деб хабар берди Ўзбекистон транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб», тезюрар «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» поездлари ва «Тошкент — Волгоград — Тошкент» йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездлар яна Марказий вокзалдан ҳаракатланади.
Ҳозирда Марказий вокзал ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Ховос, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 октябрь санасидан Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Эслатиб ўтамиз, «Тўкимачи» станциясида техник ишлар олиб борилаётгани муносабати билан 15 сентябрдан бошлаб Шимолий вокзалдан қатновчи йўловчи поездлари пойтахтнинг Жанубий вокзалидан жўнаб кетаётганди.