Камол Мухторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Ташкилотда аввалги доимий вакил бўлган Умид Шадиев июль ойида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланган.

Камол Мухторов 1981 йилда туғилган. Самарқанд давлат университети ва Лондон Дипломатик академиясини тамомлаган.

2007 йилдан бошлаб Инвестиция, саноат ва савдо, шунингдек, Ташқи ишлар вазирликлари тизимида ишлаган. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.

У 2019 йилдан буён Ўзбекистон Президенти администрациясида масъул лавозимларда ишлаб келаётганди.