Сентябрь ойида Ўзбекистонда электромобиллар бозори ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери биринчи марта қисқарди. Шу билан бирга, электромобилларнинг бирламчи бозори 2 фоизга қисқарган бўлса, иккиламчи бозор, аксинча, 8,5 фоизга ошди, дея хабар бермоқда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.

Ой давомида енгил электромобиллар савдоси пасайиб, 3,6 мингтани ташкил этди (август ойида кўрсаткич 3,7 мингдан ошганди). Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электромобиллар бозорининг ўсиши 6 бараварни ташкил этди. Ой давомида энг кам электромобиль Сирдарё, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида сотилган.

2023 йилнинг III чораги якунларига кўра, енгил электромобиллар сотуви деярли 10 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиш 5 баробарга кўпайди.

автомобиллар бозори, иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, электромобиллар

Сентябрь ойи якунларига кўра, барча автотранспорт воситаларининг сотуви август ойига нисбатан 0,1 фоизга пасайиб, 148 мингтани ташкил этган, лекин кўрсаткич ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан 20 фоизга ўсган.

Енгил автомобиллар савдоси

Сентябрь ойи якунларига кўра, барча автотранспорт воситаларининг сотуви август ойига нисбатан 0,1 фоизга пасайиб, 148 мингтани ташкил этган, лекин кўрсаткич ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан 18 фоизга ўсган.

Август ойида енгил автомобиллар савдоси 137 мингтани ташкил этиб, бир ой давомида атиги 1 фоизга ошди. Энг катта ўсиш Фарғона (19 фоиз), Наманган (9 фоиз) ва Хоразм (5 фоиз) вилоятларида кузатилди. Умуман олганда, енгил автомобиллар савдоси ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан 18 фоизга ошди.

автомобиллар бозори, иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, электромобиллар

Чораклик ҳисобда (2023 йил III чорак) енгил автомобиллар савдоси 26 фоизга ошиб, 404 мингтага етган.

Бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси ой давомида 1,4 фоизга ошди. Кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга ўсиб, 10 мингдан ортиқ енгил автомобиллар сотилди. Учта чорак якунлари бўйича энг сезиларли ўсиш енгил автомобиллар сегментида қайд этилиб, сотувлар ҳажми 68,8 фоизга ошди.

Хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар бозорида эса пасайиш кузатилди, ой давомида сотувлар 16 фоизга пасайди ва 4,6 мингтани ташкил этди.

автомобиллар бозори, иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, электромобиллар

Ой давомида иккиламчи бозор ўсишни бошлади. Ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси бир ой олдингига нисбатан 800 тага кўпайиб, 98 мингтадан ошди. 2023 йил III чораги якунларига кўра, иккиламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси 15,5 фоизга ошди.