Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Тель-Авивга парвозларини вақтинча тўхтатгани ҳақидаги хабарини ўзгартирди.

12 октябрь куни дипломатик миссия авиакомпания хавфсизлик нуқтаи назаридан парвозларни тўхтатишга қарор қилгани ҳақида хабар берди. Орадан кўп ўтмай, хабар ўчирилди.

Янги хабарда айтилишича, авиаташувчи парвозларни давом эттиришга қарор қилган.

Кейинги авиақатновлар тўғрисида қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.