Жаҳон

Cobalt ва Nexia Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди
14 октябр 2021, 14:17

Cobalt ва Nexia Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди

2021 йилнинг 9 ойи якуни бўйича, Cobalt ва Nexia автомобиллари Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди. Мамлакатда харид қилинган машиналарнинг 28,17% ушбу моделлар ҳисобига тўғри келади. UzAuto Motors компаниянинг Қозоғистон бозоридаги автомобиллар сотуви ўтган йилга нисбатан 5 баробарга ошганлигини маълум қилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 октябр 2021, 21:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Кувайтда аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилгани, Канаданинг 40 минг афғон қочқинини қабул қилиши, Францияда радиоактив чиқиндиларнинг Россияга олиб чиқилишига қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ким Чен Иннинг бир куни: ҳарбий техника кўргазмаси ва ҳарбийлар чиқишлари
13 октябр 2021, 14:58

Ким Чен Иннинг бир куни: ҳарбий техника кўргазмаси ва ҳарбийлар чиқишлари

КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳарбий кўргазмага ташриф буюриб, қуроллар ва танкларни кўздан кечирди ҳамда ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишларини томоша қилди.

БМТ Ўзбекистон орқали афғон халқига гуманитар ёрдам юборади
13 октябр 2021, 11:50

БМТ Ўзбекистон орқали афғон халқига гуманитар ёрдам юборади

БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси Ўзбекистонга афғон халқи учун гуманитар ёрдам ортилган учта самолёт юборишни режалаштирмоқда. Гуманитар юк Термиздан Ҳайратон чегара пункти орқали Мозори-Шарифга етказилади. Бундай самолётларнинг биринчиси октябрь ўртасида Ўзбекистонга етиб келади. Шунингдек, агентлик Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда логистик марказларни ташкил этишни кўзлаган.

ЖССТ иммунитети заифлашганларни коронавирусга қарши такроран эмлашни тавсия қилди
13 октябр 2021, 11:10

ЖССТ иммунитети заифлашганларни коронавирусга қарши такроран эмлашни тавсия қилди

ЖССТ экспертлари иммунитети заифлашган кишиларни коронавирусга қарши вакциналарнинг қўшимча дозаси билан эмлашни тавсия қилди. Чунки ушбу шахслар учун бирламчи эмлаш етарли бўлмаслиги мумкин ва уларда COVID-19 оғир кечиши хавфи юқори.

Жаҳон янгиликлари дайжести
12 октябр 2021, 21:15

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қирғизистон ҳукуматининг истеъфоси, Украина ва Европа Иттифоқи ўртасида умумий ҳаво макони тўғрисидаги битим имзолангани, Хитойда сув тошқинлари оқибатида 30 га яқин кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

ЖССТ «чўзилган коронавирус» касаллигига таъриф берди
12 октябр 2021, 10:48

ЖССТ «чўзилган коронавирус» касаллигига таъриф берди

ЖССТ постковид синдромига расмий клиник таъриф берилганини маълум қилди. Коронавирус билан касалланганларнинг тахминан 10−20 фоизи ушбу синдромга чалинган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
11 октябр 2021, 20:49

Жаҳон янгиликлари дайжести

Австрияда янги канцлер тайинлангани, Россия ва Боливиядаги авиаҳалокатлар, Ливаннинг деярли 24 соатга электр таъминотидан узилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиблари эълон қилинди
11 октябр 2021, 15:36

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиблари эълон қилинди

Иқтисодиёт бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти америкалик иқтисодчиларга топширилди. Дэвид Кард «меҳнат иқтисодиётини ўрганишга», Жошуа Энгрист ва Гуидо Имбенс «сабаб-оқибат муносабатларини таҳлил қилишга» ҳисса қўшганликлари учун эътироф этилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
8 октябр 2021, 21:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

«Толибон»нинг ИДга қарши кенг кўламли ҳарбий операция ўтказаётгани, Ҳиндистоннинг сайёҳлик визаларини беришни бошлаши, Google’нинг иқлим ўзгаришини инкор этувчи контентни монетизация қилишни тақиқлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Афғонистондаги масжид портлашида камида 100 киши ҳалок бўлди — «Толибон»
8 октябр 2021, 19:52

Афғонистондаги масжид портлашида камида 100 киши ҳалок бўлди — «Толибон»

Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида шиа масжиди портлатилди. «Толибон» вакиллари камида 100 киши портлаш натижасида ҳалок бўлганлигини таъкидламоқда. Ҳозирча ҳеч қайси террорчи гуруҳ ушбу теракт учун масъулиятни ўз бўйнига олгани йўқ.

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти россиялик ва филиппинлик журналистларга берилди
8 октябр 2021, 14:46

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти россиялик ва филиппинлик журналистларга берилди

2021 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти россиялик журналист Дмитрий Муратов ва филиппинлик журналист Мария Рессага топширилади. Нобель қўмитаси уларнинг демократия ва тинчликнинг асосий шарти бўлмиш сўз эркинлигини ҳимоя қилишдаги саъй-ҳаракатларини эътироф этди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
7 октябр 2021, 21:47

Жаҳон янгиликлари дайжести

Финляндия, Дания ва Швециянинг 30 ёшгача бўлган аҳолини Moderna билан эмлашни тўхтатгани, Латвия соғлиқни сақлаш тизимида фавқулодда ҳолат эълон қилингани, Покистонда зилзила оқибатида 20 кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти Абдулразоқ Гурнага топширилади
7 октябр 2021, 17:09

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти Абдулразоқ Гурнага топширилади

Танзаниялик ёзувчи Абдулразоқ Гурна адабиёт йўналишида 2021 йилги Нобель мукофотининг соҳиби бўлди. У «колониализм оқибатлари ва қочқинлар тақдирига муросасиз ва раҳмдиллик билан киришгани» учун тақдирланган.

Электр ҳақини тўламаган Афғонистон собиқ ҳукумати амалдорларининг мол-мулки сотувга қўйилиши мумкин
7 октябр 2021, 14:57

Электр ҳақини тўламаган Афғонистон собиқ ҳукумати амалдорларининг мол-мулки сотувга қўйилиши мумкин

Афғонистоннинг энергетика компанияси электр энергияси ҳақини тўламаган собиқ ҳукумат амалдорларининг мол-мулкини сотувга қўймоқчи. Мамлакат аҳолиси компаниянинг бу қарорини қўллаб-қувватлаётганлиги айтилмоқда. Маълумотга кўра, компанияга тўланиши керак бўлган электр энергиясидан қарзларнинг умумий миқдори 5,5 млн доллардан ортиқ.

ОАВ: Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани Ўзбекистон орқали қочган
6 октябр 2021, 22:10

ОАВ: Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани Ўзбекистон орқали қочган

Афғонистоннинг Hasht e Subh Daily газетаси мамлакатнинг собиқ президенти Ашраф Ғанининг қочиш тафсилотларини ёритди. Нашрнинг ёзишича, у ва унинг атрофидагилар аввал Ўзбекистонга бориб, Термиз аэропортида бир кундан кўпроқ қолишган, сўнгра Қозоғистон авиакомпанияси самолёти билан БААга учишган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 октябр 2021, 20:32

Жаҳон янгиликлари дайжести

Грузиянинг ўз рақамли валютасини жорий этишни режалаштираётгани, Aвстрияда ҳукмрон партия идораларида тинтувлар ўтказилгани, Хитойнинг 2025 йилга келиб Тайванни босиб олишга тўлиқ тайёр бўлиши ҳақидаги фикрлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Кимё бўйича Нобель мукофоти катализаторларнинг янги турини кашф қилган олимларга топширилди
6 октябр 2021, 16:32

Кимё бўйича Нобель мукофоти катализаторларнинг янги турини кашф қилган олимларга топширилди

Бенжамин Лист ва Дэвид Макмиллан молекулаларнинг янги ҳамда аниқ тузилишини — органокатализни кашф қилгани учун кимё бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланди.

Европада энергия инқирози: газ нархининг кескин ўсиши сабаблари ва оқибатлари
6 октябр 2021, 15:25

Европада энергия инқирози: газ нархининг кескин ўсиши сабаблари ва оқибатлари

Европада табиий газ нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан олти бараварга ўсди. 5 октябрь куни табиий газ фючерслари нархи минг куб метр учун қарийб 1200 долларга етди. Яқинлашаётган иситиш мавсумида газ танқислиги хавфи хонадонларни иситиш, электр энергияси таъминоти ва саноат ишлаб чиқаришга жиддий хавф туғдириши мумкин. Европа газ бозорида нахрларнинг рекорд даражада кўтарилишининг сабаблари ва бунинг оқибатлари ҳақида «Газета.uz» мақоласида.

«Биз сизни уялтириб қўймаймиз». Павел Дуров Telegram фойдаланувчилари сони 70 млн га кўпайгани ҳақида
6 октябр 2021, 13:09

«Биз сизни уялтириб қўймаймиз». Павел Дуров Telegram фойдаланувчилари сони 70 млн га кўпайгани ҳақида

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров бир куннинг ўзида мессенжернинг фойдаланувчилари сони 70 млн га кўпайганини маълум қилди. У Шимолий ва Жанубий Америкадаги фойдаланувчилар оммавий равишда Telegram`га ўта бошлашганини таъкидлади. «Бошқалар сизга панд бераётган бир вақтда биз сизни уялтириб қўймаймиз», — дейди Дуров.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг