Жаҳон

«Гап давлат тўнтаришига уриниш ҳақида кетмоқда» — Қосим-Жомарт Тоқаев
10 январь 2022, 17:59

«Гап давлат тўнтаришига уриниш ҳақида кетмоқда» — Қосим-Жомарт Тоқаев

Қозоғистон бутун мустақиллик тарихидаги энг оғир инқирозни бошидан кечирди, бу давлат тўнтаришига уриниш эди, деди КХШТ саммитида президент Қосим-Жомарт Тоқаев. Унинг фикрича, асосий зарба Олмаотага қаратилган эди, шаҳарнинг қулаши жанубни, кейин эса бутун Қозоғистонни эгаллашга йўл очарди.

Қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов озод этилди — ОАВ
10 январь 2022, 13:39

Қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов озод этилди — ОАВ

Қозоғистонда терроризмда гумон қилиниб ушланган қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов озод этилди. У ҳозирда Бишкекга олиб кетилмоқда.

Қозоғистонда қирғизистонлик мусиқачи погромчи сифатида кўрсатилди
9 январь 2022, 23:31

Қозоғистонда қирғизистонлик мусиқачи погромчи сифатида кўрсатилди

Қирғизистон ТИВ қозоқ телеканалларида қирғиз мусиқачиси Викрам Рузахунов погромлар қатнашчиси сифатида кўрсатилгани учун Қозоғистонга норозилик нотасини юборди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари унинг террорчи эмаслигини маълум қилди. Президент Садир Жапаров ҳам вазиятга изоҳ берди.

Туркманистон «Дўзах дарвозаcи» газ кратерини сўндиришни режалаштирмоқда
9 январь 2022, 14:42

Туркманистон «Дўзах дарвозаcи» газ кратерини сўндиришни режалаштирмоқда

Туркманистон президенти 50 йилдан кўпроқ вақтдан бери ёниб турган «Дўзах дарвозаси» газ кратерини сўндиришни буюрди.

Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда эканлиги айтилмоқда
8 январь 2022, 13:12

Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда эканлиги айтилмоқда

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев пойтахтда эканлиги ва президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан алоқада бўлиб тургани айтилмоқда. Унинг матбуот котиби Айдос Укибайнинг ёзишича, элбоши барчани Қозоғистон президенти атрофида бирлашишга чақирган.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси қўлга олинди
8 январь 2022, 11:47

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси қўлга олинди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Карим Масимов давлатга хиёнат қилишда айбланиб, ҳибсга олинди. У 6 январь куни истеъфога чиқарилганди.

Қозоғистондаги вазият Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?
8 январь 2022, 10:11 2

Қозоғистондаги вазият Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

Қозоғистон — Ўзбекистоннинг учинчи рақамли йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Қўшни мамлакатдан катта ҳажмда нефть маҳсулотлари, дон, чўян, пўлат ва бошқа товарлар импорт қилинади. Шунингдек, Ўзбекистон учун Қозоғистон автомобиль, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар экспорти учун муҳим бозор ҳисобланади. «Газета.uz» икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар қандай тузилганини ўрганиб чиқди.

Қозоғистон бизнеси тартибсизликлар сабабли 91 млн доллар зарар кўрди
7 январь 2022, 16:28 1

Қозоғистон бизнеси тартибсизликлар сабабли 91 млн доллар зарар кўрди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистондаги тартибсизликлар сабабли мамлакатдаги бизнес 91 млн доллар зарар кўрди. Зарарнинг асосий қисми савдо, умумий овқатланиш, транспорт, хизмат кўрсатиш ва молия секторидаги тадбиркорлик субъектларига етказилган.

«Ким таслим бўлмаса — йўқ қилинади» — Қозоғистон президенти
7 январь 2022, 15:21 6

«Ким таслим бўлмаса — йўқ қилинади» — Қозоғистон президенти

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев халққа мурожаатида мамлакат маҳаллий ва хорижлик қуролли бандитларга қарши курашишга мажбур бўлганини айтди. Биргина Олмаота шаҳрига 20 минг бандит ҳужум қилган, дея маълум қилди у. Ҳуқуқ-тартибот ходимларига огоҳлантиришсиз ўлдириш учун ўт очиш буюрилган. Шу билан бирга, тинч муҳит ҳукмрон бўлган ҳудудларда фавқулодда ҳолат аста-секин бекор қилинади, айрим ҳудудларда интернет ёқилади.

Қозоғистондаги вазият ортидан биткоин курси 43 минг доллардан тушиб кетди
6 январь 2022, 16:54

Қозоғистондаги вазият ортидан биткоин курси 43 минг доллардан тушиб кетди

Қозоғистондаги намойишлар ва тартибсизликлар фонида биткоин нархи 43 минг доллардан тушиб кетди. Қозоғистон биткоин майнинги бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради, мамлакат 18% криптовалюта майнингини таъминлайди. Ҳозирда мамлакатдаги майнерлар ишида чекловлар кузатилмоқда.

КХШТ Қозоғистонга тинчликпарвар кучларни юборишга қарор қилди
6 январь 2022, 03:03

КХШТ Қозоғистонга тинчликпарвар кучларни юборишга қарор қилди

КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши Қозоғистон президенти мурожаатидан сўнг, мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида «Коллектив тинчликпарвар кучларни вақтинчалик миссия билан юборишга» қарор қилди.

Тоқаев КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларидан «террорчилик таҳдидини» бартараф этишда ёрдам сўради
6 январь 2022, 02:25 3

Тоқаев КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларидан «террорчилик таҳдидини» бартараф этишда ёрдам сўради

Қозоғистон президенти мамлакатдаги тартибсизликларни халқаро террористик агрессив ҳаракат деб атади ва КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларидан ёрдам сўради. У аксилтеррор операция бошланганини маълум қилди ва Олмаотада аэропорт қўлга олинганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, шаҳар яқинида Мудофаа вазирлигининг ҳаво-десант бўлинмалари билан жанг кетмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 январь 2022, 20:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

Латвиянинг коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат режимини мартгача узайтираётгани, Буюк Британия, Греция, Италия, Франция ва Швейцарияда кунлик COVID-19 ҳолатлари сони бўйича рекордлар янгилангани, АҚШда қор бўрони туфайли беш кишининг ҳалок бўлгани, Қозоғистондаги сўнгги вазият ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Қозоғистон халқи юзага келган муаммоларни мустақил ҳал қилиш учун етарли иродага эгалигига ишонамиз» — Ўзбекистон ТИВ
5 январь 2022, 20:39

«Қозоғистон халқи юзага келган муаммоларни мустақил ҳал қилиш учун етарли иродага эгалигига ишонамиз» — Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва Қозоғистон халқи беқарорлик авж олишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқишига ишонади, дейилади ТИВ баёнотида.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилади
5 январь 2022, 18:37 1

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат Хавфсизлик кенгашига раислик қилишни бошлади, Нурсултон Назарбоев ушбу лавозимга бир умрга тайинланган эди. Тоқаев кенгаш раиси сифатида иложи борича қаттиққўллик билан ҳаракат қилишини маълум қилди. «Бу менга ўзлари ва оилаларининг ҳаётларини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилаётган фуқароларимизнинг хавфсизлиги масаласи», — деди у. Президент пойтахтда қолиб, тез орада Қозоғистонни сиёсий трансформация қилиш бўйича янги таклифларни тақдим қилишини таъкидлади.

«Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистондан вертолётларни қайтариш бўйича музокараларни бошлаган — ОАВ
5 январь 2022, 12:22

«Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистондан вертолётларни қайтариш бўйича музокараларни бошлаган — ОАВ

«Толибон» ҳаракатининг муваққат ҳукумати аввалги тузум қулаши чоғида Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб кетилган вертолётларни қайтариш бўйича музокараларни бошлади. Собиқ афғон учувчилари ва расмийлари қўшни давлатларга 40 дан ортиқ вертолётни олиб қочганлиги айтилмоқда.

Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди, фавқулодда ҳолат жорий қилинди
5 январь 2022, 09:14

Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди, фавқулодда ҳолат жорий қилинди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди. Мангистау вилояти ва Олмаота шаҳрида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Олмаота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат жорий қилинди
5 январь 2022, 03:11

Олмаота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат жорий қилинди

Қозоғистон президенти мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари ортидан Олмаота шаҳри ва Мангистау вилоятида икки ҳафталик фавқулодда ҳолат жорий қилди.

«Ҳукумат қуламайди. Бизга можаро эмас, мулоқот керак» — Қозоғистон президенти
5 январь 2022, 01:09 1

«Ҳукумат қуламайди. Бизга можаро эмас, мулоқот керак» — Қозоғистон президенти

Қозоғистон президенти ватандошларига йўллаган видеомурожаатида намойишлар иштирокчиларини «ақл билан иш кўришга, ички ва ташқи иғволарга берилмасликка, митингчилар ва ўзбошимчаликлар эйфориясига учмасликка» чақирди. «Ҳукумат қуламайди. Бироқ, бизга можаро эмас, ўзаро ишонч ва мулоқот керак», — деди у.

Қозоғистонда бир қатор ижтимоий тармоқлар очилмаяпти
5 январь 2022, 00:12

Қозоғистонда бир қатор ижтимоий тармоқлар очилмаяпти

«Газета.uz» манбалари ва Қозоғистондаги ОАВлар мамлакатда бир қатор ижтимоий тармоқлар очилмаётганини маълум қилди. Айрим ҳудудларда эса норозилик намойишлари давом этмоқда. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев намойишчилардан «бузғунчи шахсларнинг чақириқларига эргашмасликни» сўради ва ижтимоий-иқтисодий характердаги талабларни кўриб чиқишга ваъда берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг