Жаҳон

Франция президенти коронавирус билан касалланди
17 декабрь 2020, 15:02

Франция президенти коронавирус билан касалланди

Франция президенти Эммануэль Макрон коронавирус билан касалланди. У 7 кунга изоляция қилинади ва масофадан туриб фаолиятини давом эттиради.

Дунё бўйича қочқинлар сони 80 миллиондан ортиқ — БМТ
17 декабрь 2020, 13:46

Дунё бўйича қочқинлар сони 80 миллиондан ортиқ — БМТ

БМТ томонидан тақдим этилган сўнгги ҳисоботларга кўра, дунё бўйича қочқинлар сони 80 миллиондан ошган. Маълумотларга кўра, уларнинг энг кўпи Сурия ва Венесуэладан.

Хитойнинг «Чанъэ-5» аппарати Ойдан Ерга муваффақиятли тарзда қайтди
17 декабрь 2020, 11:41

Хитойнинг «Чанъэ-5» аппарати Ойдан Ерга муваффақиятли тарзда қайтди

Хитойнинг Ойдан тупроқ олиб келиш учун 24 ноябрда космосга учирилган «Чанъэ-5» йиғувчи аппарати 17 декабрь куни ўз миссиясини муваффақиятли якунлаган ҳолда Ерга қайтди.

Биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошди
16 декабрь 2020, 23:42

Биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошди

16 декабрь куни биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошиб, BTC’нинг бозор қиймати 373,9 млрд долларга етди. Бундай ўсишга миллиардерлар ва йирик компанияларнинг крипто валютага сармоя киритгани сабаб бўлди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
16 декабрь 2020, 19:43

Жаҳон янгиликлари дайжести

Япония бош вазирининг саккиз киши иштирок этган кечки базмда қатнашгани учун узр сўрагани, Париж мериясининг аёл раҳбарлар сони кўплиги учун жаримага тортилгани, Европа комиссиясининг «ВКонтакте» ва Telegram’ни «қароқчилар рўйхати»га киритгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Дания карантин чекловларини кучайтирмоқда
16 декабрь 2020, 15:32

Дания карантин чекловларини кучайтирмоқда

Дания коронавирус инфекциясининг тарқалаётгани сабабли карантин чораларини кучайтирмоқда. Катта синф ўқувчилари ва талабалар масофавий таълимга ўтказилади. Овқатланиш марказлари ва маданият муассалари ёпилади.

Жанубий Кореяда барча автобусларга бепул Wi-Fi ўрнатилди
16 декабрь 2020, 12:55

Жанубий Кореяда барча автобусларга бепул Wi-Fi ўрнатилди

Жанубий Корея барча автобуслари бепул Wi-Fi билан жиҳозланган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди. Мамлакат шаҳарлари бўйлаб жами 35 мингта автобус ҳаракатланиб, шулардан 29,1 мингтасини Wi-Fi билан таъминлашни марказий ҳукумат ўз бўйнига олган, 5906 та автобусни эса ушбу технология билан маҳаллий ҳокимиятлар жиҳозлашган.

Россияда COVID-19 га қарши эмлаш бошланди
16 декабрь 2020, 11:53

Россияда COVID-19 га қарши эмлаш бошланди

Россиянинг барча ҳудудларида коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари бошланди. Яқин 3 ой давомида препаратни регионларга етказиш режалаштирилган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 декабрь 2020, 22:08

Жаҳон янгиликлари дайжести

Google ходимларининг 2021 йил сентябрь ойигача уйдан туриб ишлаши, AҚШнинг Туркия мудофаа саноати идорасига қарши санкциялар жорий қилгани, японияликларнинг 2021 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага қарши чиқиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Лондонда COVID-19 сабаб юқори даражадаги карантин эълон қилинади
15 декабрь 2020, 14:36

Лондонда COVID-19 сабаб юқори даражадаги карантин эълон қилинади

Лондон, Эссекс ва Хартфордширнинг айрим қисмлари коронавируснинг «янги варианти» аниқланганлиги сабабли, 16 декабрдан бошлаб карантиннинг максимал даражасига (учинчи даражали) ўтказилади. Унга кўра, шаҳарда ёпиқ йиғилишлар ҳам тақиқланади.

Алексей Навальнийнинг заҳарланишида 8 киши иштирок этгани айтилмоқда
15 декабрь 2020, 13:18

Алексей Навальнийнинг заҳарланишида 8 киши иштирок этгани айтилмоқда

CNN, The Insider va Bellincat нашрлари томонидан биргаликда ўтказилган ўрганишларга кўра, Алексей Навалнийга уюштирилган суиқасдда Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) қўли бор эканлиги айтилмоқда. Таъкидланишича, бунда 8 кишининг қўли бор.

Туркия Янги йил байрамларида 24 соатлик комендантлик соатини эълон қилди
15 декабрь 2020, 12:20

Туркия Янги йил байрамларида 24 соатлик комендантлик соатини эълон қилди

Туркияда 31 декабрдан 4 январга қадар 24 соатлик комендантлик соати жорий қилинди. Ўтган кунлар давомида мамлакатда 29 617 коронавирус инфекцияси аниқланди ва бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Сайловчилар коллегияси Жо Байденнинг АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабасини тасдиқлади
15 декабрь 2020, 11:01

Сайловчилар коллегияси Жо Байденнинг АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабасини тасдиқлади

Жо Байден 306 та сайловчининг овозини қўлга киритди ва бу АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабасини тасдиқлади. Дональд Трамп ноябрь ойидаги сайловлардан сўнг мағлубиятини тан олмади.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди
15 декабрь 2020, 10:56

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди

Россия тинчликпарвар кучлари воситачилиги билан Арманистон ва Озарбайжон ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Арманистонга 44 нафар, Озарбайжонга 12 нафар асирлар етказилди.

Россия қурилиш вазирлиги ҳукуматдан мигрантларнинг мамлакатга кириш шартларини соддалаштиришни сўради
14 декабрь 2020, 19:00

Россия қурилиш вазирлиги ҳукуматдан мигрантларнинг мамлакатга кириш шартларини соддалаштиришни сўради

Россия қурилиш вазирлиги ва коммунал хизматлар бошқармаси мигрантларнинг қурилиш ишларига келишлари учун мамлакатга кириш шартларини соддалаштиришни сўради. Қурилиш вазирлиги 1 декабрь ҳолатига кўра мамлакатнинг 77 вилоятидан 50 тасидаги қурилиш майдонларида муҳожирлар етишмовчилиги кузатилаётганини айтган.

Давлат Думаси депутати Қозоғистон ҳудудини «Россия совғаси» деб атади
14 декабрь 2020, 10:19 1

Давлат Думаси депутати Қозоғистон ҳудудини «Россия совғаси» деб атади

Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати Вячеслав Никонов телекўрсатув пайтида «Қозоғистон ҳудуди Россиянинг катта совғаси» деб айтди. Қозоғистон ТИВ Россияга нота юбориб, Қозоғистонга нисбатан ошиб борётган провокацион ҳужумлари иттифоқчилик муносабатларига жиддий зарар етказаётганини таъкидлади.

Эронда оппозицион журналист Рухолла Зам қатл этилди
13 декабрь 2020, 12:09

Эронда оппозицион журналист Рухолла Зам қатл этилди

2017−2018 йилларда Эронда бўлиб ўтган намойишларни фаол ёритган Amad News янгиликлар портали раҳбари, оппозицион журналист Рухолла Зам қатл этилди.

АҚШда коронавирусга қарши Pfizer вакцинасини қўллашга рухсат берилди
12 декабрь 2020, 10:03

АҚШда коронавирусга қарши Pfizer вакцинасини қўллашга рухсат берилди

АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармон маъмурияти коронавирусга қарши Pfizer-BionTech вакцинасини фавқулодда қўллашга рухсат берди. Йил якунига қадар 20 миллион аҳоли эмланиши кутилмоқда. Биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва қариялар уйларида яшовчилар ва ишловчилар эмланади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
11 декабрь 2020, 19:33

Жаҳон янгиликлари дайжести

Озарбайжонда ҳарбий ҳолатнинг бекор қилиниши, АҚШ сиёсий бошпана бериш қоидаларини кескин кучайтириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Time журнали «2020 йил одами»ни эълон қилди
11 декабрь 2020, 12:23

Time журнали «2020 йил одами»ни эълон қилди

Time журнали АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден ва бўлажак вице-президент Камала Харрисни йил одами деб эълон қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг