Октябрь ойининг бошида Корея халқ демократик республикасининг раҳбари Ким Чен Ин Шимолий Кореядаги ҳукмрон Меҳнат партияси ташкил топганлигининг 76 йиллиги муносабати билан ўтказилган ҳарбий ишланмалар кўргазмасига ташриф буюрган. Бу ҳақда КХДРнинг Марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Ушбу кўргазмада КХДР раҳбари давлат душман кучларига қаршилик кўрсатиш учун мудофаа кучларини мустаҳкамлашда давом этишини таъкидлади. Шунингдек у АҚШ ва Жанубий Кореянинг биргаликда ўтказган ҳарбий машқларини ва янги қуролларни ишлаб чиқаётганликлари учун танқид қилди. У КХДР «кейинги авлодлар учун кучли бўлиши керак"лигини қайд этди.

Шимолий Корея давлат телевидениесида Ким Чен Ин кўргазмани айланганлиги, танкларни кўздан кечирганлиги ва генераллар билан суҳбат қурганлиги ҳақида видеолавҳа намойиш этилди.

Бундан ташқари, Ким Чен Ин ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишларини ҳам томоша қилди. Унда ҳарбийлар синиқ ойналарда ётиш, ғиштларни бош билан синдириш, темир занжирларни қўл билан узиш ва қўл жанги каби намойишларни кўрсатишди.

Видео