Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Бу ўзгаришга унинг бошқа ишга ўтиши сабаб бўлган. Шунингдек, Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.

Маълумот ўрнида, Владимир Норов 2022 йил 9 сентябрь куни ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганди. У 2012 йилдан бери ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Камилов ўрнини эгаллаган. Комилов эса президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига киришганди.

Бахтиёр Саидов президент фармонига асосан, 2022 йил 17 ноябрь куни халқ таълими вазири лавозимига тайинланганди.
бахтиёр саидов, владимир норов, тайинлов, тив, хтв

Бахтиёр Саидов. Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Саидов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У Хитойдаги элчи сифатида 2017 йил июндан бери ишлаб келаётган эди. У 2018 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистоннинг Мўғулистондаги элчиси, 2019 йилдан эса — Филиппиндаги элчиси (қароргоҳи Пекинда жойлашган) лавозимларида ҳам фаолият юритаётган эди.