Рахимов Шавкатжон Жўраевич Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Бунга қадар у бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Сешанба куни унинг лавозимдан озод қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Август ойида собиқ Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинлаганидан буён ушбу лавозим бўш турган эди.