Шухрат Узаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан бош прокурор ўринбосари — ҳарбий прокурор лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Унинг ўрнига Хоразм вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Ботир Кудратходжаев тайинланди.

Аввалроқ, Қорақалпоғистон ва Сирдарёдаги туманларга янги прокурорлар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.