«тайинлов» тегли мақолалар


Норсулув Сойипова Нуробод тумани прокурори этиб тайинланди
5 апрель 2021, 23:46

Норсулув Сойипова Нуробод тумани прокурори этиб тайинланди

Адлия маслаҳатчиси Норсулув Сойипова Самарқанд вилояти Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинлади. У билан Ўзбекистонда аёл прокурорлар сони икки нафарга етди.

Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигига раҳбар тайинланди
5 апрель 2021, 10:40

Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигига раҳбар тайинланди

Жамшид Абдусаламов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори вазифасига тайинланди.

Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди
30 март 2021, 10:03

Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент Администрациясида фаолият юритиб келган Абдусамат Муминов транспорт вазири ўринбосари бўлди.

Монополияга қарши курашиш қўмитасига янги раис тайинланди
30 март 2021, 08:49

Монополияга қарши курашиш қўмитасига янги раис тайинланди

Президент қарори билан Шахрух Шарахметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
25 март 2021, 15:13

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.

Даврон Хидоятов президент таклифига биноан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
19 март 2021, 13:27

Даврон Хидоятов президент таклифига биноан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Даврон Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Шавкат Мирзиёев вилоят янги раҳбарининг «ҳаракатчанлиги, билими ва ўз устида ишлашини» таъкидлаб ўтди. «Бундай кадрлардан ҳар бир вилоятда 4−5 тадан бўлганида эди, яна анча ривожланиб кетардик. Минг афсуски йўқ», — деди у.

Паркент туманига янги ҳоким тайинланди
17 март 2021, 10:49

Паркент туманига янги ҳоким тайинланди

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори лавозимида ишлаган Шохруҳ Шоаҳмедов Шорахимович Паркент туманига ҳоким этиб тайинланди.

Хатирчи туманига янги ҳоким тайинланди
15 март 2021, 14:41

Хатирчи туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган Низамов Сайфиддин Хатирчи туманига ҳоким этиб тайинланди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига янги ўринбосар тайинланди
3 март 2021, 12:36

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Қурбон Турсунов уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари в. б. этиб тайинланди. Бундан аввал, у «Бухоро вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси» бошлиғи бўлган.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
25 феврал 2021, 19:20

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Қаҳрамон Йўлдошев Қишлоқ хўжалиги вазирининг аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирининг аграр соҳани рақамлаштириш бўйича ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
24 феврал 2021, 09:42

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шуҳрат Мусаев Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бундан аввал, у вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси бўлган.

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
19 феврал 2021, 13:45

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган Барҳаёт Мелиев Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Президент ИИБ ёшлар етакчисини Наманган шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинлашни таклиф этди
19 феврал 2021, 12:35

Президент ИИБ ёшлар етакчисини Наманган шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинлашни таклиф этди

Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ёшлар етакчиси Достонбек Абдуқаҳҳоровни Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинлаш бўйича таклиф киритди.

«Абдуразоқовдан бошқа муносиб номзод йўқ» — президент Наманган вилояти ҳокими ҳақида
19 феврал 2021, 12:06

«Абдуразоқовдан бошқа муносиб номзод йўқ» — президент Наманган вилояти ҳокими ҳақида

Президент иштирокидаги халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши йиғилишида Шавкат Абдуразоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тайинланди. «Наманган тумани ва шаҳрида ишлаган, уни олиб кетиб, Тошкентдаги кабинетларни кўрсатганман, уларни эшигини қандай очишни ўргатганман. Ҳозирги лавозимга Абдуразоқовдан бошқа муносиб номзод йўқ», — деди Шавкат Мирзиёев у ҳақида.

Алишер Тўраев қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди
17 феврал 2021, 11:50

Алишер Тўраев қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент давлат аграр университети профессори Алишер Тўраев қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори лавозимига тайинланди.

Дўстлик туманига янги ҳоким тайинланди
16 феврал 2021, 13:09

Дўстлик туманига янги ҳоким тайинланди

Шавкат Дарвишев Дўстлик тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Ушбу тайинловдан аввал, у Жиззах вилояти Молия бош бошқармаси раҳбари бўлган.

Бош прокурорнинг собиқ биринчи ўринбосари президентнинг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонасига мудир бўлди
13 феврал 2021, 22:47

Бош прокурорнинг собиқ биринчи ўринбосари президентнинг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонасига мудир бўлди

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон президенти халқ қабулхонасининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.

Ўткир Жумаев Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди
13 феврал 2021, 15:02

Ўткир Жумаев Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди

Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Ўткир Жумаев Бухоро шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.

Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори бўлди
12 феврал 2021, 17:31

Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори бўлди

Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Баҳодир Матлюбов ИИВ академияси раҳбарлигидан озод этилди
12 феврал 2021, 16:35

Баҳодир Матлюбов ИИВ академияси раҳбарлигидан озод этилди

Президент фармойишига асосан Баходир Матлюбов ИИВ Академияси бошлиғи вазифасидан озод этилди. Ушбу лавозимга ички ишлар вазирининг ўринбосари Рустам Хатамов тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг