Вазирлар Маҳкамаси қарори билан бир қанча ҳудуд қурилиш бош бошқармаларига янги раҳбарар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Унга кўра:

  • Соҳибжон Джумаев Бухоро вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Ҳаёт Давлатов ушбу лавозимдан озод қилинди;
  • Тимур Турдибоев Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Махмуд Турсунов ушбу лавозимдан озод қилинди;
  • Зохиджон Зокиров Қашқадарё вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Актам Чоршанбиев ушбу лавозимдан озод қилинди;
  • Лазиз Позилов Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Акмал Рахмонов ушбу лавозимдан озод қилинди;
  • Саид Тухтаев Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди;
  • Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — шаҳар бош архитектори лавозимига Шовкат Дусмухамедов номзоди маъқулланди;
  • Дилшод Ниязов ўз аризасига асосан Наманган вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

Бундан аввал, Ботир Кудратходжаев ҳарбий прокурор лавозимига ва Улуғбек Курбанов президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаковнинг ўринбосари — президент протоколи раҳбари лавозимига тайинлани ҳақида хабар берилганди.