Йўлдашев Фаррух Анварович Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани прокурори этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Бош прокуратурасида фаолият юритган.

Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Тахиатош ва Нукус туманларига ҳам янги прокурорлар тайинланди.

Унга кўра:

  • Баҳром Машарипов Тахиатош тумани прокурори этиб;
  • Пўлат Халмуратов Нукус тумани прокурори этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Баҳром Машарипов Ўзбекистон Бош прокуратурасида, Пўлат Халмуратов эса Тахтакўпир тумани прокуратурасида фаолият олиб борган.