Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан маданият ва туризм вазирига ўринбосарлар тайинланди, дея хабар бермоқда президент Админстрациясига яқин «Нигоҳ» Telegram канали.

Хусусан, Баходир Ахмедов маданият ва туризм вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача собиқ маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

маданият ва туризм вазирлиги, тайинлов
Баходир Ахмедов / Фото: Маданият ва туризм вазирлиги

Баҳодир Аҳмедов (1973 йилда туғилган) турли йилларда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори, маданият ва спорт вазири, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2020 йилнинг ёзида Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясига раис этиб сайланган эди.

маданият ва туризм вазирлиги, тайинлов

Муроджон Мажидов / Фото: Маданият ва туризм вазирлиги

Муроджон Маджидов маданият ва туризм вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгча 2022 йилнинг март ойидан собиқ маданият вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Ундан аввал Вазирлар Маҳкамасида масъул ходим сифатида фаолият юритиб келган.

Фирдавс Абдухолиқов маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимига тайинланди. У 2021 йил май ойидан агентлигининг бош директори сифатида фаолият юритиб келган.

маданият ва туризм вазирлиги, тайинлов

Шунингдек, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси кенгаши раиси, Бутунжаҳон Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш жамияти бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган.

Рустамбек Курбанов маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. У бу лавозимга 2018 йилнинг март ойида тайинланганди.

маданият ва туризм вазирлиги, тайинлов

Бундан ташқари, Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев, Ботиржон Шахриёров ва Умиджон Қўқонбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан маданият вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.