Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан транспорт вазирлиги ҳузуридаги ташкилотларга раҳбарлар тайинланди, дея хабар бермоқда президент Админстрациясига яқин «Нигоҳ» Telegram канали.

Хусусан, Абдурахман Абдувалиев транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

тайинлов, транспорт вазирлиги

У 2013−2017 йилларда «Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси, 2017−2019 йилларда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси бўлган. 2019 йилда транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси этиб тайинланган.

Тахир Назаров транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори лавозимига тайинланди.

тайинлов, транспорт вазирлиги
Фото: Транспорт вазирлиги

У 2021 йилнинг декабрь ойида ушбу лавозимга тайинланганди. Ундан аввал Сертификатлаштириш ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Дониёр Ахмедов транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

тайинлов, транспорт вазирлиги
Фото: Транспорт вазирлиги

У 2016 йилдан 2019 йилгача «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи бўлган. 2019 йилнинг март ойида инспекция бошлиғи этиб тайинланган.

Фахриддин Салихов транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У кўп йиллар Вазирлар Маҳкамасида фаолият олиб борган. 2019 йилнинг март ойида инспекция бошлиғи этиб тайинланган.