Ботир Зоҳидов Эркинович Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимига тайинланди, дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Ботир Зоҳидов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий.

У тайинловга қадар Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бундан аввал иқтисодий тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари ва Марказий банк раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган Саидқаҳҳор Холхўжаев пойтахтнинг Чилонзор тумани ҳокими бўлганди.