Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси лавозимига Фарход Эрманов номзодини тасдиқлади.

Шу муносабат билан, у 2018 йилдан буён аввалига раҳбар вазифасини бажарувчи, кейинчалик вилоят ҳокими сифатига эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, Фарход Эрманов 1958 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида туғилган.
1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Вилоят ҳокими бўлгунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Тўрткўл тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси ва 8 йил давомида Беруний тумани ҳокими сифатида фаолият юритган.

Аввалроқ, Кахраман Сариев (Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг собиқ раиси) президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисига биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.