Урганч шаҳри ички ишлар бошлиғи Т.Ю. автоҳалокат қурбони бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га маълум қилди.

Хоразм вилояти ИИБ сайтида Урганч ИИО ФМБ бошлиғи сифатида Темур Йўлдошев кўрсатилган.

Таъкидланишича, 4 август куни Урганч-Хива йўналишида бошлиққа бириктирилган Laсetti русумли хизмат автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Машина йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилган. Оқибатда у ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади прокуратура ахборотида.