15 июль куни соат 06:45 атрофида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида икки машина тўқнашди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.
Ҳудуддан ўтган 4Р-35 Жиззах-Пахтакор-Гагарин автомобиль йўлининг 18-километрида Lacetti автомашинаси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Cobalt`нинг йўлига чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Оқибатда автоуловнинг 35 ва 30 ёшли ҳайдовчилари оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ушбу транспорт воситаларида бўлган 3 нафар йўловчилар оғир тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Ҳолат юзасидан Ш. Рашидов тумани ИИБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.