29 июлга ўтар кечаси Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасида ЙТҲ содир бўлди, оқибатда тўрт киши жабрланди.

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, учта енгил автомобиль — иккита Lacetti ва Cobalt автомобиллари тўқнашиб кетган.

Lacetti автомашиналаридан бирининг ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Бир кун аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жума куни Фарғонада бўлиб ўтган Ички ишлар вазирлиги ҳайъати йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳаси ҳолатини танқид қилганди.

Унинг сўзларига кўра, йилнинг биринчи ярмида мамлакатда 4 мингга яқин ЙТҲ ҳодиса қайд этилган, уларда 873 киши ҳалок бўлган, 3,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.

«Эътибор беринг, 48 фоиз аварияларнинг сабаби йўл инфратузилмасидаги камчиликлар ҳисобланади», — деган президент.