«йтҳ» тегли мақолалар


Ўзбекистонда 11 ойда 2080 нафар инсон ЙТҲ оқибатида вафот этди
11 январ 2024, 15:17

Ўзбекистонда 11 ойда 2080 нафар инсон ЙТҲ оқибатида вафот этди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида 8693 та ЙТҲ содир этилиб, уларда 2080 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8055 киши жароҳатланган. Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида жами 665 нафар киши ЙТҲ сабаб вафот этган. Сенат қўмитаси ЙТҲларга асосан фуқаролар сабабчи эканини маълум қилди.

Қамчиқ довонидаги ЙТҲда юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди
10 январ 2024, 05:52

Қамчиқ довонидаги ЙТҲда юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида юк машинаси темир тўсиққа урилиб, ағдарилди ва ёниб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди.

Жиззахда автобус «Жигули» билан тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди
7 январ 2024, 15:58

Жиззахда автобус «Жигули» билан тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди

Зомин туманида автобус бурилаётиб, рўпарадан келаётган «Жигули» билан тўқнашди. Оқибатда енгил машинадаги 50 ёшли йўловчи касалхонада вафот этди.

Қашқадарёда Nexia уриб юборган пиёда вафот этди
7 январ 2024, 13:09

Қашқадарёда Nexia уриб юборган пиёда вафот этди

Миришкор туманида Nexia йўлнинг қарама-қарши томонида кетаётган пиёдани уриб юборди. Оқибатда у шифохонада вафот этди.

Самарқандда 2 та юк машинаси тўқнашиши оқибатида улардан бири бутунлай ёниб кетди
4 январ 2024, 17:41

Самарқандда 2 та юк машинаси тўқнашиши оқибатида улардан бири бутунлай ёниб кетди

Самарқандда иккита юк машинасининг тўқнашуви оқибатида улардан бири, 21 тонна лимон олиб кетаётган транспорт бутунлай ёниб кетди.

Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди
4 январ 2024, 08:38

Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Фарғона туманида асосий йўлга шошилиб чиққани айтилаётган Nexia-3 машинаси Tracker`га урилди. Оқибатда 2 йўловчи воқеа жойида вафот этди. Яна 3 киши шифохонага ётқизилди.

Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходими ва яна бир кишини уриб юборди
3 январ 2024, 16:31

Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходими ва яна бир кишини уриб юборди

Андижонда маст ҳайдовчи катта тезликда машина бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган автомобилга урилди. ЙПХ ходими ва яна бир ҳайдовчи жароҳатланди.

Жиззахда Lacetti трансформаторга урилди
3 январ 2024, 11:30

Жиззахда Lacetti трансформаторга урилди

Шароф Рашидов туманида Lacetti трансформаторга урилиши оқибатида машина ва трансформатор техник шикастланди, маҳалла бир муддат электр таъминотисиз қолди.

Тошкентда Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди
28 декабр 2023, 19:40

Тошкентда Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бири шифохонага ётқизилди.

Тошкентда Tracker икки болани уриб юборди
22 декабр 2023, 10:39

Тошкентда Tracker икки болани уриб юборди

Юнусобод туманида Tracker ҳайдовчиси 8 ва 10 ёшли икки болани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида болалар жароҳатланди.

Тошкентда Spark уриб юборган пиёда вафот этди
20 декабр 2023, 17:28

Тошкентда Spark уриб юборган пиёда вафот этди

Юнусобод туманида Spark автомашинаси фуқарони уриб юборди. Оқибатда йўловчи воқеа жойида вафот этди.

Марғилонда Таhое Tico билан тўқнашиши оқибатида икки киши жароҳатланди
15 декабр 2023, 15:07

Марғилонда Таhое Tico билан тўқнашиши оқибатида икки киши жароҳатланди

Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган Таhое ўз йўналишида келаётган Tico билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланди.

Сурхондарёда юк машинаси уриб юборган 4 ёшли бола вафот этди
14 декабр 2023, 17:57

Сурхондарёда юк машинаси уриб юборган 4 ёшли бола вафот этди

Бойсун туманида юк машинаси уриб юборган 4 ёшли бола вафот этди. Уни опаси боғчадан олиб қайтаётган бўлган ва опасини кутмасдан йўлнинг белгиланмаган жойидан югуриб ўтмоқчи бўлганида ҳалокатга учраган.

Тошкентда пиёдани уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси 5 йилга қамалди
7 декабр 2023, 18:07

Тошкентда пиёдани уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси 5 йилга қамалди

Яккасарой туманида 2023 йил 19 июлда 51 ёшли пиёдани уриб кетган автобус ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, айбдор 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Жиззахда бошқаруви йўқотилган «Жигули» 5 та автомобилга бориб урилди
5 декабр 2023, 11:27

Жиззахда бошқаруви йўқотилган «Жигули» 5 та автомобилга бориб урилди

Жиззах шаҳрида «ВАЗ-2107» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 5 та автомобилга бориб урилди. Оқибатда уч киши жароҳатланди.

Фарғонада 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
28 ноябр 2023, 15:08

Фарғонада 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бувайда туманидан ўтувчи Тошкент-Ўш автомобил йўлида Cobalt, Nexia-2, Tico ва Hyundai Porter автомобиллари тўқнашди. Воқеага ҳайдовчиларнинг қалин туман тушган вақтда оралиқ масофани сақлай олмагани сабаб бўлди, улардан бири шифохонага мурожаат қилди.

Самарқандда йўловчи автобуси ЙТҲга учради, қурбон бор
22 ноябр 2023, 14:38

Самарқандда йўловчи автобуси ЙТҲга учради, қурбон бор

Оқдарё туманида бошқаруви йўқотилган автобус бетон тўсиққа урилиши оқибатида 1 йўловчи вафот этди. 17 киши жароҳатланди.

Тошкентда Hyundai уриб юборган 41 ёшли пиёда вафот этди
22 ноябр 2023, 10:15

Тошкентда Hyundai уриб юборган 41 ёшли пиёда вафот этди

Миробод туманида Hyundai Sonata машинаси уриб юборган 41 ёшли пиёда шифохонада вафот этди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада Isuzu ва Damas иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди
21 ноябр 2023, 15:51

Фарғонада Isuzu ва Damas иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Учкўприк туманида Isuzu Damas билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди, 4 нафар шахс эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.

Тошкентда 82-сонли автобус маст эркакни уриб юборди
21 ноябр 2023, 11:14

Тошкентда 82-сонли автобус маст эркакни уриб юборди

Тошкент шаҳрида 82-сонли автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб келган маст фуқарони уриб юборди. 47 ёшли йўловчига тан жароҳати олгани сабабли воқеа жойида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг