2 август куни кечқурун Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида Yutong русумли йўловчи автобуси ва Malibu русумли енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz»га «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.

Компания маълумотларига кўра, Malibu қайрилиб олиши керак бўлган 63-сонли йўналиш автобусининг чап олд қисмини тегиб шикастлаган.

йтҳ

Қурбонлар йўқ. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Компания автобус яқин вақт ичида йўналишга қайтишини билдирди.

Бу пойтахтда янги автобуслар иштирокидаги биринчи ЙТҲ эмас. Бундай ҳолатлар ҳақида мунтазам равишда хабар қилинади (қуйидаги ўхшаш хабарларга қаранг).