17 июль куни соат 04:10 атрофида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида Nexia-3 бетон тўсиққа урилди, дея хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармаси матбуот хизмати.

Туманнинг Паркент кўчаси ТАПОиЧ йўл ўтказгичида 21 ёшли М.М. бошқарувида бўлган Nexia-3 автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган. Сўнгра йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

2021 йилнинг июль ойида Matiz автомобили ҳам ушбу йўл ўтказгичи четидаги тўсиққа урилиб, пастдаги қатнов қисмига тушиб кетганди. Оқибатда ҳайдовчи тан жароҳати олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

бетон тўсиқ, йтҳ