28 июль куни Фарғонада Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этаётган президент Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволидан халқ мутлақо норозилигини таъкидлади.

Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабарига кўра, 2023 йилнинг олти ойида 4 мингга яқин авто-авариялар содир этилиб, 873 нафар шахс вафот этган, 3,5 мингдан ортиғи жароҳат олган.

«Эътибор беринг, 48 фоиз аварияларнинг сабаби йўл инфратузилмасидаги камчиликлар ҳисобланади. Вазиятни яхшилаш бўйича „Ўзавтойўл“ ва ҳокимликларнинг масъулияти умуман сезилмаяпти. Улар фақат асфальт ётқизиш билан овора, ҳаракат хавфсизлиги эса эътибордан четда қолиб кетган», — деди президент.

Шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбари Олим Саидовга ҳайфсан берилди. Шунингдек, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ЙҲХБ бошлиқлари лавозимидан озод қилинди.