Фарғона вилоятидаги икки йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки йўловчи вафот этди. Бу ҳақда ИИВга таяниб «Sevimli» телеканалининг «Zamon» дастурида хабар қилинди. 11 август куни эълон қилинган ушбу видеода воқеалар содир бўлган вақти ҳақида маълумот берилмаган.

Фарғона туманида Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон ариққа тушиб кетган. Оқибатда автомобилда бўлган йўловчилардан бири жароҳат олиб, ҳалок бўлган.

Шунингдек, Ўзбекистон туманида эса 4Р-147 автомобиль йўлининг 69 километрида Damas ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб, «ВАЗ 2106» автомобили билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида 2009 йилда туғилган Damas йўловчиси воқеа жойида вафот этган.