Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Таhое ва Tico иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди вилоят ИИБ.

Қайд этилишича, ҳолат 2023 йил 14 декабрь куни соат тахминан 13:00 ларда содир бўлган. Унда 2003 йилда туғилган Ю.М. Таhое автомобилини бошқариб Марғилон шаҳар Аҳмад Яссавий ва Тинчлик кўчалари кесишган чорраҳага яқинлашиб келаётган вақтида, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб ҳаракатланган ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1992 йилда туғилган Т.С. бошқарувидаги Tico автомобили билан тўқнашган.

Оқибатда Tico ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.