22 ноябрь куни Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлида йўловчи ташувчи автобус ҳалокатга учради. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Жахонгир Сагдуллаев хабар берди.

Соат 11:50 да ҳайдовчи бошқарувни йўқотган, автобус эса йўлнинг бетон тўсиғига урилган.

ЙТҲ оқибатида 1 йўловчи вафот этган, 17 кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган, дейилади бошқарма хабарида.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.