21 ноябрь куни Тошкент шаҳри Миробод туманида Hyundai Sonata машинаси фуқарони уриб юборди, дея хабар бермоқда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.

ЙТҲ соат 22:30 да туманнинг Нукус ва Авлиё ота кўчалари чорраҳасида рўй берган, машина 1998 йилда туғилган Б.Б. бошқарувида бўлган. Ҳодиса оқибатида 41 ёшли пиёда шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.