27 апрель куни соат 02:55 атрофида Сирдарё туманидаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғиндан кейин бир оиладан уч нафар аъзонинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар аёл, ўғил ва қиз бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда.

Прокуратура ва ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тузилган тезкор-тергов гуруҳи гумонланаётган шахс қўлга олди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Ўта шафқатсизлик билан икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) 2 қисми «а», «ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаркатлари олиб борилиб, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда, дейилади хабарда.