20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 82-сонли автобус ва фуқаро иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати.

Соат 17:37 ларда «8-автобус саройи» филиалига қарашли 82-сонли Yutong CNG автобуси йўлнинг белгиланмаган қисмидан тўсатдан югуриб келган маст ҳолатдаги фуқарони уриб юборган. Ҳолат автобус Олмазор тумани Гулсарой кўчасидан ҳаракатланиб келиб Қорасарой кўчасига қайрилиб олиш вақтида содир бўлган.

47 ёшли йўловчи автобуснинг ўнг томон ўрта ён қисмига урилган, унга тан жароҳати олгани сабабли тез тиббий ёрдам чақирилган ва тиббий ёрдам кўрсатилган.

«Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси пойтахт ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган», — дейилади хабарда.