Фарғона вилояти Учкўприк туманида Isuzu ва Damas иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 21 ноябрь куни соат 08:20 ларда Учкўприк тумани, Меҳнатобод МФЙ ҳудудида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Ш. Э Isuzu русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақламасдан светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган, ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Б.М. бошқарувидаги Damas билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда Damas йўловчилари 1987 йилда туғилган М.Д ва 1988 йилда туғилган Г.Қ. (аёл)лар тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этан.

Ҳодиса оқибатида яна 4 нафар шахслар тан жароҳати олиб, даволаниш учун шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ш. Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт бошқариш хавфсизлик қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланган.