28 ноябрь куни соат 08:15 атрофида Фарғона вилояти Бувайда туманида содир бўлди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Туман ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлида ўрнатилган светофорлардан бирида Cobalt тўхтаб турган бўлган.

Унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган Nexia-2, Tico ва Hyundai porter автомобиллар эса қалин туман тушган вақтда оралиқ масофани сақламагани сабабли ўзаро тўқнашган, дейилади хабарда.

Оқибатда Tico ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан тумани ЙХХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.