17 декабрь куни тахминан соат 01:50 атрофида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Spark автомашинаси уриб юборган фуқаро вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz»га пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳайдовчи туманнинг Кулолтепа кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтда пиёдани уриб юборган. Оқибатда у воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.