Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Tracker ҳайдовчиси икки ёш болани уриб юборди, дея хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.

20 декабрь куни соат 16:30 атрофида туманнинг 8-мавзесида 37 ёшли ҳайдовчи Н.А. (аёл) Tracker автомашинасини бошқариб кетаётиб 2 нафар пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида 8 ёшли З.А. ва 10 ёшли М.А. тан жароҳат олган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.