4 декабрь куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида юк машинаси уриб юборган 4 ёшли бола вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Воқеа туман ҳудудидан ўтувчи М39 автомобиль йўлда содир бўлган. 45 сонли мактабнинг 2 синф ўқувчиси 4 ёшли укасини боғчадан олиб қайтаётганда йўлнинг белгиланмаган жойдан яъни, бетон устидан ўтказиб қўйган.

Бола опасини кутмасдан йўлнинг қатнов қисмидан югуриб ўтган. Шу вақтда ҳаракатланиб келаётган юк машинаси болани уриб юборган ва бола вафот этган.

Ҳодиса жойи ходимлар томонидан ўрганилганда йўл текислиги, белгилар ётиқ чизиқлар билан жиҳозлангани, ажратувчи бетон тўсиқ, ер ости ва усти пиёдалар ўтиш жойи ҳам мавжудлиги аниқланган, дейилади хабарда.