Спорт

Улуғбек Рашитов таэквондо бўйича яна Гран-при чемпиони бўлди
3 сентябрь 2023, 13:43

Улуғбек Рашитов таэквондо бўйича яна Гран-при чемпиони бўлди

Парижда ўтган таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақасида Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди. У июнь ойида ҳам Римда ўтган ушбу мусобақада чемпион бўлганди.

Ўзбекистон CS:GO бўйича жаҳон чемпионати яримфиналига йўл олди
30 август 2023, 17:05

Ўзбекистон CS:GO бўйича жаҳон чемпионати яримфиналига йўл олди

Ўзбекистонлик киберспортчилар CS:GO бўйича жаҳон чемпионати (IESF World Esports Championship 2023) яримфиналига чиқди. Жамоа гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлади, чорак финалда эса Венгрияни мағлуб этди.

Ўзбекистонлик таэквондочи ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда олтин медални қўлга киритди
29 август 2023, 14:26

Ўзбекистонлик таэквондочи ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда олтин медални қўлга киритди

Босния ва Герцеговинада таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Исломбек Ахчурин олтин медалга эга чиқди.

Бокс: Баҳодир Жалолов биринчи раунддаёқ Онориеде Эвариэмени мағлубиятга учратди (видео)
27 август 2023, 20:35

Бокс: Баҳодир Жалолов биринчи раунддаёқ Онориеде Эвариэмени мағлубиятга учратди (видео)

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов биринчи раунддаёқ нигериялик Онориеде Эвариэме устидан муддатидан аввал ғалаба қозониб, профессионал рингдаги 13-ғалабасини қўлга киритди (видео).

Артур Гулиев каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Бу Ўзбекистоннинг сўнгги 13 йилдаги илк олтин медали
26 август 2023, 11:09

Артур Гулиев каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Бу Ўзбекистоннинг сўнгги 13 йилдаги илк олтин медали

Ўзбекистонлик каноэчи Артур Гулиев Германияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистон учун ЖЧнинг ушбу олтини сўнгги 13 йил ичида биринчиси бўлди.

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди
24 август 2023, 13:35

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди

Ўзбекистоннинг «Пахтакор», «Насаф», «Навбаҳор» ва АГМК футбол клублари ОЧЛнинг 2023/2024 йилги мавсуми гуруҳ босқичидаги рақиблари номини билиб олди. АГМК таркибига Карим Бенземани қўшиб олган «Ал-Иттиҳод» билан, «Навбаҳор» эса Неймар билан шартнома тузган «Ал-Ҳилол» билан ўйнайдиган бўлди.

Ўзбекистонлик самбочилар Жаҳон кубогида 18 та медални қўлга киритди
24 август 2023, 10:13

Ўзбекистонлик самбочилар Жаҳон кубогида 18 та медални қўлга киритди

Қирғизистонда самбо бўйича катталар ўртасида Жаҳон кубоги якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 8 та кумуш ва 7 та бронза — жами 18 та медалга эга чиқди.

Пара пауэрлифтинг бўйича ЖЧда ўзбекистонликларнинг барчаси медалларга эга чиқди
23 август 2023, 11:03

Пара пауэрлифтинг бўйича ЖЧда ўзбекистонликларнинг барчаси медалларга эга чиқди

БААда ёшлар ўртасида пара пауэрлифтинг бўйича ўтган Жаҳон чемпионатида 7 нафар ўзбекистонлик спортчининг 4 нафари олтин, 1 нафари кумуш ва 2 нафари бронза медалига сазовор бўлди. Унда қатнашган аёл атлетлардан бири Руҳшона Ўктамова 95 кг тош кўтариб, Осиё рекордини янгилади.

«Навбаҳор» ва ОКМК Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқди
23 август 2023, 02:04

«Навбаҳор» ва ОКМК Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқди

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 2023/2024 йилги мавсуми гуруҳ босқичида Ўзбекистондан тўрт жамоа — «Пахтакор», «Насаф», «Навбаҳор» ва ОКМК иштирок этадиган бўлди. Қитъа клубларининг энг нуфузли мусобақаси гуруҳ босқичида сўнгги бор 2016 йили Ўзбекистон номидан тўрт жамоа қатнашган эди

19 ёшли эркин курашчи Нодирбек Жуманазаров ЖЧда бронза медалини олди
17 август 2023, 10:50

19 ёшли эркин курашчи Нодирбек Жуманазаров ЖЧда бронза медалини олди

Ўзбекистонлик эркин курашчи Нодирбек Жуманазаров ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади. Медаль учун кечган сўнгги баҳсда у ҳиндистонлик рақибини 10:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Манчестер Сити» УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлди
17 август 2023, 09:29

«Манчестер Сити» УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлди

2023 йилги мавсумнинг УЕФА Суперкубоги учун ўтказилган ўйинда «Манчестер Сити» пенальтилар сериясида «Севилья»ни мағлуб этиб, кубокни қўлга киритди. Шу тариқа «шаҳарликлар» ўз тарихида илк бор УЕФА Суперкубогида ғолиб бўлди. Фото.

Ўзбекистонлик 5 нафар шахматчининг барчаси Жаҳон кубогини тарк этди
11 август 2023, 16:48 1

Ўзбекистонлик 5 нафар шахматчининг барчаси Жаҳон кубогини тарк этди

Ўзбекистоннинг Жаҳон кубогидаги сўнгги вакили, гроссмейстер Жавоҳир Синдаров 1/16 финал босқичида ҳиндистонлик рақибига имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди.

Дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев Masters турнирида олтин медални қўлга киритди
7 август 2023, 09:32

Дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев Masters турнирида олтин медални қўлга киритди

Венгрияда ўтган Masters турнирида ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев ғолибликни қўлга киритди. Сўнгги бор бу турнирда терма жамоадан олтин медални 2011 йилда Ришод Собиров ютганди. Бу йилги турнирни Ўзбекистон 1 та олтин ва 2 та бронза билан якунлади.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Аббос Файзуллаев Россиянинг ЦСКА клубига ўтди
6 август 2023, 16:55

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Аббос Файзуллаев Россиянинг ЦСКА клубига ўтди

Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси Аббос Файзуллаев «Пахтакор» жамоасидан Россиянинг ЦСКА клубига ўтди. 19 ёшли ярим ҳимоячи билан 3 йиллик шартнома имзоланди ва ушбу муддат узайиши мумкин.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда яна 13 та медални қўлга киритди
3 август 2023, 11:40

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда яна 13 та медални қўлга киритди

Нью-Деҳли шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна 13 та медални қўлга киритди.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда 11 та медални қўлга киритди
1 август 2023, 11:29

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда 11 та медални қўлга киритди

Ҳиндистонда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та медални қўлга киритди. Мусобақа 5 августга қадар давом этади.

«Рома» Элдор Шомуродовни «Кальяри»га ижарага берди
28 июл 2023, 09:49

«Рома» Элдор Шомуродовни «Кальяри»га ижарага берди

«Рома» Элдор Шомуродовни А Сериянинг бошқа клуби — «Кальяри»га кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берди. Шомуродов клубдаги биринчи ўзбек футболчиси ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисининг янги жамоаси қуйи лигада бир мавсум ўтказиб, Италиянинг юқори дивизионига қайтганди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов «Ланс» клуби футболчисига айланди
25 июл 2023, 10:24

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов «Ланс» клуби футболчисига айланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг «Ланс» клубига ўтди. Франция чемпионати Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан бири ҳисобланади. «Ланс» клуби ўтган мавсум бу лигада вице-чемпион бўлган ва UEFA Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган.

Ўқ отиш спорти бўйича ЖЧда Ўзбекистон термаси иккита кумуш медални қўлга киритди
24 июл 2023, 23:43

Ўқ отиш спорти бўйича ЖЧда Ўзбекистон термаси иккита кумуш медални қўлга киритди

Жанубий Кореяда ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 50 метр масофадан тўппончадан отиш дастурида иккита кумуш медални қўлга киритди.

Хитойлик Цзюй Вэньцзюнь шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
24 июл 2023, 16:28

Хитойлик Цзюй Вэньцзюнь шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

22 июль куни Хитойда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Лэй Тинцзе ва амалдаги чемпион Цзюй Вэньцзюнь ғолиблик учун кураш олиб борди ва унда Вэньцзюнь ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг