Спорт

Ўзбекистон Осиё ўйинларида яна олтита медални қўлга киритди
2 октябр 2023, 21:43

Ўзбекистон Осиё ўйинларида яна олтита медални қўлга киритди

Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси медаллари сони енгил атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда кураш бўйича муваффақиятли чиқишлар эвазига 43 тага етди. Бироқ миллий терма жамоа турнир жадвалида бешинчи ўриндан олтинчи ўринга тушди.

Ўзбекистон футболчилари 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди
1 октябр 2023, 15:29

Ўзбекистон футболчилари 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Ўзбекистон терма жамоаси охирги марта 1994 йилда турнирнинг ушбу босқичига чиққан (+голлар видеоси).

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди
30 сентябрь 2023, 19:13

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Таипейи устидан ғалаба қозониб, Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди. Ғалаба голи қўшимча вақтда киритилди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 32 та медаль билан 6-ўринда
29 сентябрь 2023, 18:34

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 32 та медаль билан 6-ўринда

2023 йилги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик қиличбоз қизлар илк марта олтин медалга эга чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 32 та медаль билан 6-ўринда бормоқда: 7 та олтин, 10 та кумуш, 15 та бронза. Совриндорлар рўйхати.

Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клубига ўтди
28 сентябрь 2023, 12:23

Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клубига ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клуби билан шартнома имзолади. Спортчи аввал Саудиянинг «Ан-Наср» клубида тўп сурганди.

Ханчжоу-2022: Осиё ўйинларининг илк кунида ўзбекистонлик спортчилар 7 та медаль қўлга киритди
25 сентябрь 2023, 15:05

Ханчжоу-2022: Осиё ўйинларининг илк кунида ўзбекистонлик спортчилар 7 та медаль қўлга киритди

Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг дастлабки кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза — жами 7 та медал билан тақдирланди. Мусобақадаги илк олтинни дзюдо бўйича -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова қўлга киритди.

Нью-Йоркда ФИФА раҳбари Шавкат Мирзиёевга тўп совға қилди
21 сентябрь 2023, 10:25

Нью-Йоркда ФИФА раҳбари Шавкат Мирзиёевга тўп совға қилди

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда ФИФА раҳбари билан учрашиб, Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди. Учрашувда Жанни Инфантино президентга унинг исми туширилган тўп совға қилди. Аввалроқ Мирзиёевга фамилияси туширилган футболка тортиқ қилинганди.

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини энди испаниялик мутахассис бошқаради
20 сентябрь 2023, 17:55

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини энди испаниялик мутахассис бошқаради

Испаниялик Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлди. У жамоани 2024 йил Ўзбекистонда ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди. Мутахассис жамоа билан машғулотларни Осиё кубоги саралаш босқичидан сўнг бошлайди.

ОЧЛ: «ОКМК»да мағлубият, «Навбаҳор»да дуранг, «Насаф»да эса ғалаба
19 сентябрь 2023, 11:20

ОЧЛ: «ОКМК»да мағлубият, «Навбаҳор»да дуранг, «Насаф»да эса ғалаба

Душанба куни Ўзбекистоннинг 3 та клуби Осиё Чемпионлар лигасида ўз иштирокини бошлади. Илк турда «ОКМК» «Ал-Иттиҳод»га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, «Насаф» «Ал-Файсалий»ни минимал ҳисобда ютди. «Навбаҳор» эса Неймар бошчилигидаги «Ал-Ҳилол» билан дуранг ўйнади.

Саудия Арабистонида ўтган оғир атлетика бўйича ЖЧда Ўзбекистон 7 та медаль олди
18 сентябрь 2023, 10:18

Саудия Арабистонида ўтган оғир атлетика бўйича ЖЧда Ўзбекистон 7 та медаль олди

Саудия Арабистонида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза (жами 7 та) медалини қўлга киритди. Бу билан жамоа Хитойдан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.

Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 жамоасининг ЖЧ гуруҳ босқичидаги рақиблари аниқ бўлди
16 сентябрь 2023, 09:48

Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 жамоасининг ЖЧ гуруҳ босқичидаги рақиблари аниқ бўлди

Цюрих шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси «Б» гуруҳида Испания, Канада ва Мали жамоалари билан куч синашади.

Ўзбекистон қўл жанги бўйича бутунжаҳон спорт ўйинлари ғолиби бўлди
13 сентябрь 2023, 16:28

Ўзбекистон қўл жанги бўйича бутунжаҳон спорт ўйинлари ғолиби бўлди

Бутунжаҳон спорт ўйинларида қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жами 8 та медаль (7 та олтин, 1 та кумуш) билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон U-23 футбол бўйича Осиё кубоги финал босқичига чиқди
13 сентябрь 2023, 12:15

Ўзбекистон U-23 футбол бўйича Осиё кубоги финал босқичига чиқди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эронни мағлуб этиб, 2024 йил Қатарда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё кубогининг финал босқичига чиқди (видео, фото).

Ўзбекистонлик футболчилар ўртоқлик ўйинида Мексика билан дуранг ўйнади (фото, видео)
13 сентябрь 2023, 10:11

Ўзбекистонлик футболчилар ўртоқлик ўйинида Мексика билан дуранг ўйнади (фото, видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Мексика билан 3:3 ҳисобида дурранг ўйнади. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида 3 та гол урилди.

Муҳаммадқодир Тоштемиров оғир атлетика бўйича ЖЧда 2 та медаль олди
12 сентябрь 2023, 10:09 1

Муҳаммадқодир Тоштемиров оғир атлетика бўйича ЖЧда 2 та медаль олди

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Муҳаммадқодир Тоштемиров иккита медалга эга чиқди. У даст кўтариш баҳсида (164 кг) олтин медални қўлга киритди. Спортчи силтаб кўтаришда медаль ололмаган бўлса ҳам, умумий ҳисобда бронзага сазовор бўлди.

Ўзбекистонлик пара-таэквондочилар ОЧда 11 та медаль олди
11 сентябрь 2023, 13:01

Ўзбекистонлик пара-таэквондочилар ОЧда 11 та медаль олди

Ливанда ўтган пара-таэквондо бўйича Осиё очиқ чемпионатида ўзбекистонликлар 11 та медаль олди: 3 та олтин, 3 та кумуш, 5 та кумуш. Ўзбекистонликлар умумжамоа ҳисобида Эрондан сўнг 2-ўринни эгаллади.

Футбол: Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида АҚШга мағлуб бўлди
10 сентябрь 2023, 10:35

Футбол: Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида АҚШга мағлуб бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ўртоқлик учрашувида АҚШ терма жамоасига мағлуб бўлишди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда иккита гол киритилди (статистика, видео, суратлар).

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги саралашида Афғонистонни 8:1 ҳисобида мағлуб этди
7 сентябрь 2023, 13:00

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги саралашида Афғонистонни 8:1 ҳисобида мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичида Афғонистонни 8:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ҳужумчи Ҳусайн Норчаев хет-трик қайд этди (фото ва видео).

Ўзбекистон терма жамоаси ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпиони бўлди
6 сентябрь 2023, 17:11

Ўзбекистон терма жамоаси ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасидаги XVIII жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлди.

Оксана Чусовитина Туркиядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди
4 сентябрь 2023, 12:40

Оксана Чусовитина Туркиядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди

Туркияда гимнастика бўйича бўлиб ўтган World Challenge Cup series мусобақасида Оксана Чусовитина олтин, Абдулазиз Мирвалиев кумуш медални қўлга киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг