Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиб, унда ўзбекистонликлар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Миллий паралимпия қўмитаси хабарига кўра, унда иштирок этган 7 нафар спортчининг барчаси совринли ўринларни эгаллади.

Олтин медаль:

  • Охунжон Мусурмонкулов — 113 кг;
  • Умиджон Арзиметов — 110 кг;
  • Руҳшона Ўктамова (у 95 кг натижа билан Осиё рекордини ҳам янгилади);
  • Жасурбек Йўлдошев — 135 кг.

Қуйида спортчилар кўрсатган натижаларни томоша қилишингиз мумкин:

Кумуш медаль:

  • Фирдавс Ботиров

Бронза медали:

  • Дилдора Нуриллоева
  • Умида Ражапова.