Ҳиндистонда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та — 2 олтин, 4 кумуш ва 5 бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Олтин медаль:

  • -67 кг: Нурилло Давлатбоев (ўсмирлар, силтаб кўтариш);
  • -67 кг: Ҳусинбой Матрасулов (ёшлар, даст кўтариш).

Кумуш медаль:

  • -67 кг: Нурилло Давлатбоев (ўсмирлар, даст кўтариш ва икки кураш);
  • -67 кг: Ҳусинбой Матрасулов (ёшлар, силтаб кўтариш ва икки кураш).

Бронза медаль:

  • -61 кг: Азизбек Шомуродов (ўсмирлар, 3 та йўналишда);
  • -67 кг: Диёрбек Рўзметов (ёшлар, силтаб кўтариш ва икки кураш).

Чемпионат 5 августга қадар давом этади.